Зеленский Россияни имкон қадар тезроқ «террорчи давлат» деб тан олишга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский иттифоқдош давлатларни уларга ҳужум қилишда давом этаётган Россияни имкон қадар тезроқ «террорчи давлат» деб тан олишга ва Москвага қарши янги санкциялар жорий этишга чақирди. Бу ҳақда у Винница шаҳрида рус ракеталарини отилишидан ўнлаб инсонлар ҳалок бўлганидан кейинги тунги мурожаатида айтди.

«Бу кун Россияни террористик давлат сифатида расман тан олиш кераклигини яна бир бор исботлади. Дунёнинг ҳеч бир давлати Россия каби террорчилик таҳдидини келтириб чиқармайди. Ҳеч бир давлат тинч шаҳарларга ва оддий одамлар ҳаётига ҳар куни қанотли ракеталар ва реактив артиллерия билан ҳужум қилмайди», — деди Зеленский.

14-июлда Украинанинг Винница шаҳрида Россиянинг ракета зарбаси оқибатида 23 киши, жумладан, уч нафар ёш бола ҳалок бўлди. Яна 39 киши қидирилмоқда. 117 киши тан жароҳати олди, 34 нафарининг аҳволи оғир, беш нафарининг аҳволи ўта оғир.

Украина президенти Владимир Зеленский воқеадан кейин берган баёнотида Россияни «қотил» ва «террорчи давлат» деб атади. Шу муносабат билан Винница вилоятида мотам эълон қилинди.

Винница Украинанинг марказий қисмидаги шаҳар бўлиб, ҳозирда икки томон курашаётган фронт чизиғидан бир оз узоқроқда жойлашган. Россия бутун Украинани назорат қилиш учун жанговар чизиқдан узоқда жойлашган шаҳарларни ўққа тутмоқда. Июнь ойи охирида Кременчугдаги савдо марказига уюштирилган ҳужумда 20 дан ортиқ одам ўлган, бир неча кун аввал Часов Ярга уюштирилган ҳужумда эса 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Россия Украинага ҳужум қилган февраль ойидан бери бу мамлакатда беш мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Россия кучлари аҳоли пунктларини ўққа тутганини инкор қилиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский қирғизистондаги элчисини чақириб олди

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенкони чақиртирди. Бу ҳақда у бугун халққа қилган видеомурожаатида айтди. Зеленскийнинг ...

Жириновский оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский касалхонага ётқизилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги. Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Москва ...

Австралия ва нидерландия россияни судга берди

Австралия ва Нидерландия 2014-йилда Донецк вилоятида MH17 самолетининг ҳалокати юзасидан Россияни судга берди. Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пэйн маълум қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400