Украина ҳукумати Славянск аҳолисини зудлик билан эвакуацияланишга чақирди

Украинада Донецк вилоятининг Славянск шаҳри аҳолисини зудлик билан эвакуацияниш топшириғи берилди. Британия разведкасининг 6-июлдаги ҳисоботига кўра, бу шаҳар Донбассдаги жангларнинг навбатдаги марказига айланиши мумкин.

Украина расмийлари сешанба куни Славянск бир неча кундан бери Россия армияси томонидан кучли ўққа тутилгани, камида икки киши ҳалок бўлган ва етти киши яралангани ҳақида маълум қилган.

Киевни эгаллаш мақсадига эриша олмаган Россия қўшни давлатнинг шарқий қисмида ҳарбий амалиётларни кучайтирди. Бир неча кун олдин Донбассдаги Луганск вилояти деярли бутунлай Москва назоратига ўтган.

Украина президенти Владимир Зеленский 5-июлнинг оқшомидаги мурожаатида армияни ракетага қарши илғор тизимлар билан таъминлаш бўйича ҳаракатларни давом эттираётганини билдирди

Шу куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Россиянинг «йўқ жойдан келтириб чиқарган урушини» қоралаб, оддий одамларнинг азобланишига чек қўйишга чақирди. Ташкилот маълумотларига кўра, 3-июлга қадар Украина ҳудудида ўн мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган. Бачелет ҳақиқий рақамлар бундан ҳам кўплигини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қодиров украинада қанча чечен аскари ҳалок бўлганини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг расмий Телеграм-каналида Украинадаги махсус операция қурбонлари ҳақида маълумот берди. “Афсуски, Чеченистон Республикаси аҳолиси ...

Россиядан айрим давлатларга пул ўтказмалари миқдори чекланди

 Россияда ишлаётган бир неча йирик пул ўтказиш тизимлари бир қатор Осиё мамлакатларига жўнатилаётган пуллар миқдорини чеклади. Бу ҳақда  “Sputnik” сайти “РИА Новости”га ...

Россия “эхо москва” радиоси ва “дождь” телеканалининг сайтларини блоклади

Россиянинг “Эхо Москва” радиоси ва “Дождь” телеканали ёпилди. Бу ҳақда, Бош прокуратура маълумотларига таяниб, “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди. Бош прокуратура ушбу ...