Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси Ивана Трамп вафот этди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси ва уч фарзанднинг онаси Ивана Трамп 73 ёшида Нью-Йоркдаги уйида вафот этди.

Биринчи рафиқаси вафот этганини Truth Social ижтимоий медиа платформаси орқали эълон қилган Трамп: «Ивана Трамп Нью-Йоркдаги уйида вафот этганини уни яхши кўрган кўплаб одамларга етказиш жуда оғир»,- деди.

Трамп ўз баёнотида: «Ивана илҳомлантирувчи бўлиб яшаган, гўзал ва ёрқин аёл эди. Унинг ғурури ва қувончи уч фарзанди кичик Дональд, Иванка ва Эрик эди. Биз ҳаммамиз у билан фахрлансак, у фарзандлари билан фахрланар эди. Сокинликда ором ол Ивана», – деди.

Чехия Республикасида туғилган Ивана 1977-йилда Нью-Йоркда ўша даврнинг энг машҳур кўчмас мулк инвесторларидан бири бўлган Дональд Трампга турмушга чиққан.

2016-йилда Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига номзодини қўллаб-қувватлаган Ивана Трамп 2017-йилда оналик мавзусида “Трампни тарбиялаш” номли китобини ёзган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Польша ақшдан танк сотиб олади

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Америкада ишлаб чиқарилган «250 M1A2 Abrams» танкини харид қилиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилди. Вазир Блашчак АҚШнинг ...

Россия президент байден ва бошқа ақш амалдорларига нисбатан шахсий санкция киритди

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Жо Байденга, унинг ўғли Хантерга, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга ва АҚШнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига қарши ...

Жо байден: америкада бензин қимматлайди

Америкада бензин нархи ошиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден журналистларга маълум қилди. Байден бунга сабаб Россияга қарши санкциялар эканлигини айтди. “Биз ҳозир ...