Урушнинг ғолиблари қурол ишлаб чиқарадиган компаниялар бўлишмоқда

Россия-Украина уруши Америка ва Европадаги қурол компанияларига фойда келтирди. Қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз даромадларини икки бараварга оширишди.

Украина-Россия урушида минглаб одамлар ҳалок бўлди. Кўплаб шаҳарлар вайрон бўлди.

 24-февралда уруш бошланганидан бери Ғарб давлатларидан Украинага қурол ёғди. Уруш ҳали ҳанузгача тугамади, аммо қурол компаниялари узоқ вақтдан бери фойда кўришган.

НАТО давлатлари Киев маъмуриятига 8 миллион доллардан ортиқ қурол-яроғ ёрдамини етказиб берди. Буни ҳали ҳам давом эттирмоқда.

Европа давлатлари ҳам Россия билан муносабатлар ёмонлашгани сабабли юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларга қарши чора кўришни бошлади. Мудофаа бюджетини 200 миллиард еврога оширди.

Бу жараёнда асосан АҚШ қуролларининг катта қисми сотилди. Райтеон, Локхид Мартин ва Ноэртроп Грумман уруш ғолиблари бўлишган.

Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган 6500 дона танкга қарши «Javelin» ракетаси юборилди. Ушбу ракеталарнинг ҳар бири тахминан 78 000 доллар туради.

Вашингтон ёрдам сифатида Украинага Америка компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган радар тизимларини ҳам юборади. Киевга 1400 дона Стингер ракеталарини етказиб берган АҚШ ўз захираларини тўлдириш учун 625 миллион долларлик янги шартнома имзолади. АҚШдан Украинага юборилганларнинг орасида 700 та камикадзе учувчисиз учоқ ва 50 миллиард ўқ ҳам бор.

Урушдан фойда кўрган Европа мудофаа саноати гуруҳлари Британиянинг BAE Systems ва Франциянинг Thales компаниялари бўлди. Бу компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган ўқ-дорилардан ташқари, Украинага танкга қарши ва зенит-ракеталар ҳам жўнатилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда йиллик инфляция 8 фоизга етди

Бу сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Статистик маълумотлар Меҳнат вазирлиги томонидан тақдим этилди. Минтақада ёқилғи ва нефть нархининг ошиши туфайли истеъмол ...

Ироқдаги ақш базасига ракета ҳужуми уюштирилди

Ироқнинг Анбар мухофазасидаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Ҳаво базасига бешта ракета отилган. База атрофига тушган ракеталарнинг зиён келтиргани ҳақида ...

Трамп: путин ўзгарибди, мен уни украинага ҳужум қилади деб ўйламагандим

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага ҳужумидан ҳайратда эканлигини билдирди. У Россия президенти Путиннинг Украина чегарасига қўшинларини тўплашини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400