Қирғизистонда “Йакин Инкар” диний ҳаракатининг 9 аъзоси суд қилинди

Ўш шаҳар суди 9 кишини “Йакин Инкар” ноқонуний диний ташкилотини ташкил этиш ва фаолиятида қатнашишда айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 4 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ўш вилояти ички ишлар бошқармасида хабар беришларича 2017-йил июнда мазкур ташкилотга аъзоликда гумон қилиниб 16 киши ушланган. Етти шахсга нисбатан тергов давом этмоқда.

Йакин Инкар – Таблиғ Жамоат диний ҳаракатидан ажралиб чиққан оқимдир. Араб тилидан таржима қилинганда худодан бошқа барча нарсани рад қилиш деганидир. Унинг тарафдорлари ишонишича одамлар Муҳаммад пайғамбар давридагидай яшашлари керак. Узун сочларда ва анъанавий араб кийимлари, пиёда юришади, амалда барча замонавий техника ютуқларини рад қилишади. Қирғизистонда инкар тарафдорларининг аниқ сони маълум эмас.улар болаларни мактабларда алоҳида ўқитиш, телефон ва телевизиорлардан воз кечиш керак деб ҳисоблайдилар.

2017-йилда Бишкек шаҳар Октябр туман суди Йакин Инкар диний оқимини экстремистик деб тан олди ва унга Қирғизистон ҳудудида фаолият юритишни тақиқлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наргиза раҳимова динни ҳақорат қилмади. шошилиб хулоса қилиш керак эмас.

Бу жанжалдан мендан яхшироқ хабардор бўлсанглар керак. Жанжалли мавзуларда ягона ҳақ тараф бўлмайди, шунга ўзимни бу мавзулардан четда тутадиган бўлганман. Аммо Наргиза опани ...

Швецияда мусулмон ва насроний мазорларига ҳужум уюштирилди

Полиция ҳужумчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб, воқеа гувоҳларига алоқага чиқишини сўранди. Швециянинг Малмё шаҳридаги Остра қабристонида камида 20 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400