Муҳаммад Солиҳ Равшан Салаевдан 100 минг АҚШ доллари талаб қилган

Ӯзбекистондаги энг шов-шувли суднинг навбатдаги мажлиси 29 март куни эрталабки соат 10-00 дан кеч соат 18-00 гача давом этди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев иши юзасидан ҳибсга олинган тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровларнинг кӯрсатмалари тингланди.

Равшан Салаев ӯз кӯрсатмаларини МХХ тергов изоляторида ҳеч қандай қайноқларга солинмагани билан бошлади. Унинг айтишича, ҳибсхонадалиги чоғида шифокорлар ҳар куни, баъзи бир кунларда унинг соғлигидан ҳатто беш мартагача хабар олиб турган. Салаев кейинги кӯрсатмаларини Муҳаммад Солиҳга қаратди. Унинг гапларига қараганда, 2013 йили Муҳаммад Солиҳ унга қӯнғироқ қилган, олдига Бобомурод исмли ӯзининг одамини жӯнатаётганини, уни яхши қабул қилиб олиб, ҳар доим керакли ёрдамлар бериб туриши лозимлигини айтган. Ӯз навбатида, унга Бобомуроднинг номини бирор жойда сотиб қӯйгудек бӯлса, у ҳолда азоб ичида қолажагини билдирган.

Равшан Салаевнинг киши диққатини тортадиган яна бир кӯрсатмаси том маънода даҳшатли. Унга кӯра, Бобомурод Абдуллаев 2006 йилда Салаевнинг ишхонасига келган. Ӯзаро сирли суҳбат давомида Бобомурод Абдуллаев Салаевга Қорақалпоғистон Жӯқорғи Кенгеси раисининг уйида портлаш уюштириш кераклигини уқтирган. Раис уйи атрофидаги ғала-ғовур билан овора бӯлиб қолган қонун идоралари кӯзини шамғалат қилиб, Муҳаммад Солиҳнинг “Жаслиқ” қамоқxонасида сақланаётган укаси Муҳаммад Бекжонни   қутқаришлари лозимлигини билдирган.

Равшан Салаевнинг ушбу кӯрсатмаларидан кейин суд залида дискуссия авжланди. Панжара ортидаги Бобомурод билан Равшан ӯртасида савол-жавоб қӯпчиди. Адвокатлар У. Давлатов, Т. Раҳматуллаев, Л. Жабборов, М. Парпиева, С. Майоровлар, судья Зафар Нурматов ва мажлисда иштирок этаётган янги прокурор Юлдошевлар панжара ортидаги Салаев ва Абдуллаевларга бирин-кетин саволлар беришди. Адвокат Муножот Парпиева суд залида ӯтирган Муҳаммад Бекжоннинг Жаслиқ қамоқхонасида бӯлган йилларини суриштириб, Салаевнинг жавоби билан солиштирди ва ушбу кӯрсатманинг сохталигини фош қилди.

Равшан Салаевнинг айтишича, Муҳаммад Солиҳ eндан 100 минг долар талаб қилган, борди-ю рад этадиган бӯлса у ҳолда ушбу сумма устига устама ҳақ қӯйилишини айтиб пӯписа қилган.

Равшан Салаевнинг айтишича, Бобомурод Абдуллаев ниҳоятда агрессив одам. У Ӯзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ва қизи Гулнора Каримоваларнинг ҳаётига ниҳоятда қизиқади. Мамлакатда бӯлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан ӯта пессимист. Салаев Абдуллаевнинг бундай кӯйга тушиб қолишини маҳаллий нашрларни ӯқимаслиги билан изоҳлади. Шу тариқа бу ерда у билиб-билмай ӯзи каби айбланувчининг шахсий ишларига аралашди.

Равшан Салаевнинг кӯрсатмалари тугагандан кейин темир панжара бурчагига ӯрнатилган микрафон қаршисига Шавкат Оллоёров чақирилди. Ш. Оллоёров кӯрсатма бериш муддати бошлангандан кейин беш-саккиз дақиқагача умуман оғиз жуфтлаб гапира олмади. Ҳаяжон ва йиғи кучайгандан кейин судья унга ӯзини қӯлга олиш учун ӯтиршни буюрди. Аммо йиғидан ӯзини тӯхтата олмагач адвокати Т. Раҳматуллаев залда ӯтирган қариндош-уруғлари ташқарига чиқиб туришини илтимос қилди.

Хуллас, Шавкат Оллоёров Ҳаётхон Насриддинов, Равшан Салаевларни суд жараёнида таниганини гапириб берди. Бобомурод Абдуллаевни сал олдинроқ билганини, Бобомурод унга ӯзи ҳақида МХХга хабар берса у-бу қилиб юборишини айтиб бир неча марта таҳдид қилганини таъкидлади.

Навбатдаги суд мажлиси 2 апрель куни соат 11-00 да бӯлади. Судья Зафар Нурматовнинг айтишича, унда  гувоҳлар ҳам чақирилади ҳамда кӯрсатма беришади.

Муаллифлар: Рӯзибой Азимий, Қаҳрамонхон Маҳмуд, Дилфуза Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санъат умаров суд қилинмоқда

Бугун, 31 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ...

Хоразм вилоятида яна бир порахўр судьяга жиноят иши очилди

2018 йил 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ...

Ўзбекистонда никоҳ ёши 18 ёш деб белгиланиши мумкин

Келажакда Ўзбекистонда никоҳ ёши қизлар ва йигитлар учун - 18 ёш деб белгиланиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400