Ўзбекистонда мажбурий меҳнат масаласи фавқулодда ҳолатга тенглаштирилади

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат масаласи фавқулодда ҳолатга тенглаштирилади

Мажбурий меҳнат бўйича ҳар бир ҳолат фавқулодда вазият сифатида кўриб чиқилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу топшириғи видеоселектор йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов томонидан эълон қилинди.

«Ўзларингизнинг нотўғри хатти-ҳаракатларингиз билан, сиз раҳбарлар, ижро ҳокимияти амалга ошираётган сиёсатга, янада аниқроғи давлат раҳбари сиёсатига улкан салбий таъсир кўрсатаяпсизлар», — деди ҳукумат раҳбари.

Бош вазир мажбурий меҳнатга жалб этилиши бўйича мисолларни келтириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган сабаблардан бири қонунчилик ва халқаро меъёрларнинг бузилиши ҳисобланади.

«Бундай ишлар содир бўлиб турса ўқитувчи ва шифокорлар қандай қилиб ўз устиларида ишлашлари, ўз соҳаларида изланишлар олиб боришлари мумкин? Таълим сифатини ошириш ва болаларга билимларни етказиш ўрнига ўқитувчилари мутлақо бошқа ишлар билан банд. Тиббиёт ходимлари патронаж, турли касалликлар профилактикаси ўрнига турли мажбурий ишларга жалб қилинмоқда. Энг қизиғи, (буни мен тушунмайман) — улар тозалаш ишларига оқ халатларда чиқишади ва кейин ушбу либосларда касалларни даволашади», — деди Абдулла Арипов.

Абдулла Арипов Ўзбекистонда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилгани, бироқ кўплаб ҳокимлар ҳалигача ушбу жамғарманинг ишлаш механизмларидан бехабар эканини таъкидлаб ўтди. “Вақтинча банд бўлмаган аҳолини қурилиш, объектларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича ишларда иштирок этишини молиялаштириш учун маблағлар ажратилганига қарамасдан, айрим амалдорлар ўзларининг садоқатларини намойиш этиш учун тиббиёт ва таълим муассасалари ходимларини ишлашга мажбур этишмоқда”, – деди бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент матбуот котиби Комил Алламжонов Шавкат Мирзиёев ҳукуматга ижтимоий соҳа ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб этиш ҳамда хўжакўрсин ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш вазифасини топширганини маълум қилган эди. “Фуқароларнинг жамоат ишларига мажбурлаш ҳолатлари шундан кейин ҳам қайтарилса, президент таъкидлаганидек, жазо қаттиқ бўлади. Жумладан, жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади”, – деди Комилжон Алламжонов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ажария

АЖАРИЯ, Ажария Мухтор Республикаси— Грузия Республикаси таркибида. 1921 йил 16 июлда ташкил топган. Закавказьенинг жануби-ғарбида, Қора денгиз соҳилида жойлашган. Майдони 3 ...

Ўзбекистон томчилатиб суғориш технологиясига ўтишни режалаштирмоқда

2030 йилгача Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизини томчилатиб суғориш технологиясига ўтказиш режалаштирилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри. Таъкидланишича, ҳозирги ...

Меҳнат муҳожирлари ўзбекистоннинг кўринмас кучи

Республиканинг бир неча вилоятларида бошқа туманларга қараганда илгорроқ туманлар бор. Ғиждувон тумани ҳам шунақа туманлардан биттаси. Бу туманнинг аҳолиси тадбиркорлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400