Ўзбекистон уч ой ичида Швейцарияга $1,3 млрд миқдорида олтин сотган

2018 йилнинг биринчи кварталида Ўзбекистоннинг экспорт хажми – $2,9 млрд.ни ташкил этди, ундан $1,3 млрд миқдордаги олтин Швейцарияга жўнатилган. Ўзбекистон Марказий банки шу ҳақда маълумот беради.

Олтин қатори экспортдан ўрин олган асосий товарлардан бири – табиий газдир. У $487,2 млн.га сотилган. Иккала товарнинг сотув хажми умумий экспорт суммасининг 61 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон маҳсулотларининг 49 фоизини Швейцария сотиб олган. Хитойга қилинган экспорт умумий савдонинг – 15% , Россия -13%, Қозоғистон -7 %, Туркия – 6% ва Афғонистон – 4 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистоннинг импорт хажми – $3,6 млрд.ни ташкил этган. Импортнинг асосий қисмини нефть ва нефть маҳсулотлари – $186,5 млн, дори дармонлар – $184,7 млн, эҳтиёж қисм ва транспорт воситалари жиҳозлари – $141,9 млн, шакар – $131,6 млн, металлопрокат – $120,4 млн, шунингдек, текстиль жиҳозлари – $91,7 млн.ни ташкил этган. Ўзбекистон импортининг асосини Россия – 26%, Хитой– 23%, Қозоғистон – 10%, Жанубий Корея – 8%, Туркия – 7%, Литва – 6%, Германия – 5 фоизини эгаллаган.

Швейцариядаги олтин мамлакатнинг кризис ҳолатида асосий ролни ўйнайдиган муҳим омилдир. Мазкур мамлакат олтин захиралари бўйича дунёда еттинчи ўринни эгаллайди. Лекин шунга қарамасдан, кейинги йиллар бу ерда олтин захираси хажми анча камайган. 2000 – йилдан 2008 – йилгача Швейцария 1500 тонна олтин сотган. 2017 йил октябрь ҳолати бўйича мамлакатнинг олтин захираси 1040 тоннани ташкил этган. Таққослайдиган бўлсак, 2018 йил 1 январь ҳисобига кўра, Ўзбекистон 336 тонна олтин захирасига эга бўлган. Аввали хабар берилганидек, 2017 йил Ўзбекистоннинг олтин захираси 6,23 фоизга ортган ва $28,077 млрд ташкил этган. Монетар олтин хажми $12,256 млрд.дан (2016 йил) $14,034 млрд.гача ортган.

Соф олтин валюта (халқаро) захираси мамлакатнинг молиявий аҳволига баҳо берувчи кўрсатгичдир. Улар олтин валюта захирасининг бир қисми бўлиб, тўлов борасида қисқамуддатли мажбуриятларни ўз ичига олмайди. Монетар олтин — бу одатда ёмби ва тангалар кўринишидаги олтин маҳсулотлари захирасидир.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Врачлардан буғдой учун 100 минг сўмдан йиғиб бериш талаб қилинмоқда

Андижонда шифокор ва ҳамшираларнинг дала ишларига мажбуран жалб қилиниши ҳам тез-тез кузатилади Андижон вилояти Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи туман буғдой ...

Ozodmikrofon. cамарқандлик ҳамшира: ёшинг 47 да экан, деб ишга олишмаяпти!

  Иллюстратив сурат Озодликка Самарқанд вилоят, Пастдарғом туманидан боғланган 47 яшар ҳамшира Дилфуза Абдураҳимова бир неча йилдан бери ишсиз қолаётгани, аксар ҳолларда ...

Рустам мадумаровга тегишли яна бир мулк аукционга қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди. Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400