Швецияда манқал ишлатиш тақиқланди

Швецияда манқал ишлатиш тақиқланди

«Швециянинг Жамленд, Даларна ва Гавлеборг вилоятларидаги 80 га яқин жойда ёнғин чиқиши сабабли мамлакатда манқал ишлатиш тақиқланди», — дея хабар бермоқда«Haber7» сайти.

Швецияда манқал туфайли ўрмонларга ўт кетган. Ҳануз ўтни ўчириш имкони бўлмаяпти. Шу боис мамлакат миқёсида манқал ишлатиш қатъий тақиқланди.

Шу йил май ойидан бери жазирама ва қурғоқчилик туфайли Швецияда ўрмон ёнғинлари кузатилаяпти.

Ушбу тақиқдан сўнг ҳам манқал ишлатган киши катта миқдорда жарима тўлайди. Яна шу ишни қилса, озодликдан маҳрум этилади.

Скандинавияда сўнгги 66 йилнинг энг иссиқ ёзи кузатилаяпти.

Айни кунларда ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йоркдан келган ўзбекистонликдан ноёб турдаги тўтиқуш олиб қўйилди

«Тошкент» халқаро аэропортида 12 август куни Нью-Йоркдан келган Ўзбекистон фуқароси ноёб турдаги тўтиқушни тегишли рухсатномасиз олиб киришга уринди. Бу ҳақда “Дарё” ...

Тадқиқот: ёшларнинг 40 фоизидан кўпроғи қозоғистондан кетишни истайди

Қозоғистон ёшларининг 40,4 фоизи бошқа мамлакатларга чиқиб кетишни хоҳлайди, дея 29 ноябрь куни Остонада баёнот беришди “Қозоғистон ёшлари-2017” деб номланган ҳисобот учун ...

Туркманистонда мактаб ўқитувчилари ноутбук сотиб олишга мажбурланмоқда

Туркманистоннинг Дашҳовуз вилоятида мактаб ўқитувчиларидан ноутбук сотиб олиб, ноутбукда ишлашни ўрганишни талаб қилишмоқда. Фото:azathabar «Озодликнинг» туркман ҳизмати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400