Манғит шаҳри кўчаларида ёнғин содир бўлди

Фото:ЎзА

11 август куни соат тахминан 4:40лар атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Манғит шаҳри “Халқлар дўстлиги” ва “Буюк Турон” кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган.

Амударё туман ЁХБ бошлиғи Ҳ.Матяқубовнинг маълум қилишича, ушбу манзилга ўт ўчириш машиналари соат 4:43да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қуршаб олиниб, соат 06:28да тўлиқ бартараф этилган ҳамда бошқа савдо дўконлари ва қўшни биноларига тарқалишининг олди олинган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Аммо ёнғин 2 нафар тадбиркорга тегишли дўкон биноларини қуршаб олгани сабаб 180 квадрат метр бинолардаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, жиҳозлар ёниб кетган.

Мазкур ҳодиса шу куни ёққан кучли ёмғир ва юқори тезликда эсган шамол туфайли электр тармоқларида рўй берган қисқа туташув оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ёнғин етказган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мулкдор”га мактуб: адолат қарор топишидан умидворман

Ҳурматли ''Mulkdor'' сайти ижодкорлари! Мен Элёр Тоҳиров, Фарғона вилояти Қўштепа тумани Ҳамид Олимжон кўчаси 19-уйда яшайман. Cобиқ Ички ишлар ходимиман. Мени 2015 йилда ...

Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайди

Марказий банк жорий йилнинг 23 апрелидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400