Ўтин ёқиб, газга пул тўласанг, алам қиларкан…

Нукус тумани “Баханшақли” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Гулшат Қонисбаева хонадонида охирги пайтларда газ босими кескин даражада пасайиб кетганди. Шу боис у ўчоққа ўтин қалаб, чой қайнатишдан ва овқат пиширишдан ўзга илож тополмади. Ана шундай бир пайтда туман газ таъминоти назоратчисининг хурмача қилиғи ўлганнинг устига тепгандай бўлди. Чунки у вазиятни холисона баҳолаш, газ босимини оширишда хонадон эгаларига кўмаклашиш ўрнига уларни газ ҳисоблагични ғараз мақсадда ишдан чиқарганликда айблади. Ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиш учун ҳисоблагични Давлат стандарт қиёсловидан ўтказишга юбориш, истеъмолчидан эса норматив бўйича 162 минг 353 сўм миқдорида қарз ундириш хусусида далолатнома тўлдирди.

Табиийки, Гулшат Қонисбаева бу ноҳақликка чидай олмади. Бор гапни қоғозга тушириб, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Шу асосда олиб борилган ўрганишлар жараёнида унинг уйидаги газ қувурида босим деярли йўқлиги, ҳисоблагич эса маромида ишлаши, оила аъзолари ўтин ёқиб кун кечиришаётгани тасдиқланди. Аризачининг даъволари ўринли деб топилиб, назоратчи тузган далолатнома бекор қилинди.​​

Манба: ЎзА

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган. (more…)

Сенатнинг одоб комиссияси шуҳрат ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга "қатъий" огоҳлантириш берди. Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган ...

Қирғизистонда фильмларга порнографик саҳналарни киритишни тақиқлашди

Президент Сооронбай Жеенбеков мамлакатда фильмлар ишлаб чиқаришда бир қатор талабларни белгилаб қўйган кинематографияни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400