Вьетнам Президенти Чан Дай Куанг бугун жума куни 10:05 (08:05 Тошкент) Ханой ҳарбий госпиталида жон берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маҳаллий ОАВларга асосланиб хабар бермоқда.
Президент Чан Дай Куанг 62 ёшида Ханойдаги ҳарбий шифохонада вафот этди. У ўта оғир дард билан оғриган, унинг дардини маҳаллий ва чет эл мутаҳасислари даволай олмади.
Чан Дай Куанг 1956 йил 12 октябрда Вьетнам шимолидаги Ниньбинь провинциясида таваллуд топган. У ўз меҳнат фаолиятини жамоат ҳавфсизлиги вазирлигида бошлаб, 2016 йилда Вьетнам Миллий кенгашининг депутатлари, унинг номзодини қўллаб, Президентликка сайланган.
Нодира Жабборова