GM Uzbekistan Россияда тўрт ойдан бери машина сотмаяпти

GM Uzbekistan сентябрь ойида ҳам Россияда бирорта автомобиль сотмади. Августда ҳам, июлда ҳам, июнда ҳам Россияда бирорта Ravon сотилмаган эди. Умуман, Россияда янги ўзбек автомобиллари сўнгги бор 2018 йил май ойида сотилган (508 дона).

Фото:Ravon

Нега бундай бўляпти? Камида уч сабаб бор: биринчиси, GM Uzbekistan Россия бозори учун нархларни қайта кўриб чиқяпти (ҳа, тўрт ойдан бери); иккинчиси, компаниянинг бизнес-модели сезиларли ўзгартириляпти (ва шунга ўхшаш чиройли гаплар); учинчиси, ҳозир Россияда машина сотиш GM Uzbekistan’га фақат зарар келтиради («Ўзавтосаноат» раҳбари айтган  дангал сабаб шу).

 

GM Uzbekistan «нархларни қайта кўриб чиқиш» баҳонасида савдоларни нисбатан узоқ вақт тўхтатиб қўйиш тажрибасига эга. Масалан, Ўзбекистон бозори учун айрим машиналар нархини 7,7 фоизга оширишдан аввал 24 кун давомида машина сотмади. Ҳа, ақлбовар қилмайди, лекин шунақаси ҳам бўлиши мумкинлигини GM Uzbekistan исботлади ахир.

 

Россияда тўрт ойдан бери, Ўзбекистонда августнинг 24 куни давомида бирорта машина сотмагани билан, кейинги ҳафталар давомида компания Ўзбекистондаги харидорларини асосан хурсанд қиляпти. Ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам оширяпти, «шапка»ларга қарши курашяпти, машиналарни ҳам икки ойлаб кутдирмасдан тарқатишга уриняпти.

 

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​порахўр ҳокимларни боғлаб турган омиллар нима эди?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов йирик миқдорда - 400 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди. Бу сизга бошқа ҳолатни ҳам ...

Ўзбекистон россиядан автомобиллар импорт қилиш бўйича етакчига айланди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Ўзбекистон Россиядан енгил автомобиллар импорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Автостат» ...

Угандада 46 киши очликдан ўлди

Шарқий Африка давлатларидан бири Угандада бир неча ой давом этган қурғоқчилик сабабчи бўлган очарчиликдан 46 киши вафот этди. Караможа депутати Файт Накут матбуотга берган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400