Қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган қизга жазо тайинланди

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Абдулла Авлоний маҳалласида ўтказилган очиқ суд мажлиси айни йўналишда жиноят содир этган фуқарони тўғри йўлга бошлаш мақсадида ташкил этилди. Унда қизларни жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланган 21 ёшли қизга жазо тайинланди.  Бу ҳақда Uznews.uz хабар қилмоқда.

Фото:Uznews.uz

К.И. ўзи таниш бўлган ёки эндигина танишган хотин-қизларнинг ишончига кириб олгач, катта пул беришни ваъда қилиб, уларни Қозоғистон Республикасига ишга юбориш билан шуғулланиб юрган. Унинг бу ишларида ижтимоий тармоқлар жуда қўл келган. Ўзи топган қизларни “Александра” исми билан реклама қилиш билан ҳам шуғулланган.

 

“Қинғир иш қирқ йилдан кейин ҳам билинар”, деганларидек, одамларнинг ишончини суиистеъмол қилиб “жонли” товарларнинг ортидан мўмай даромад топишни одат қилиб олган қизнинг қилмиши ошкор бўлди.

 

Хотин-қизларнинг баъзилари ҳатто ўз хоҳиши билан, мамлакат ташқарисида қандай иш қилишини билиб бунга рози бўлган. Ақли, эс-ҳуши жойида одам ўз танасини сотиш эвазига пул топишдан кўра, ҳалол меҳнат қилиб ризқ ейиш ва оила тебратиш ҳақида ўйлайди. Қарс икки қўлдан чиқади.

 

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эндигина 21 ёшни қаршилаган К.И.нинг оилавий аҳволи, олдин судланмагани, ўз қилмишидан қаттиқ пушаймонлиги ҳисобга олиниб ҳукм чиқарилди. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор, деб топилиб, уч йил ишлаган даромадидан ҳар ойда давлат ҳисобига 20 фоиз тўлов тўлаши лозимлиги белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«сиёсат билан ишинг бўлмасин, давлат ишига аралашма, тинчгина юр!»

«…Шуни эсингдан чиқарма, князь Андрей: агар сен жангда ҳалок бўлсанг, мўйсафид отанг қайғуга қолади… Аммо Николай Болконскийнинг ўғлига номуносиб бирон иш қилсанг, мўйсафид ...

Қозоғистонда ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учраб вафот этди

Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги «Уралск—Ақтўбе» трассасида 18 июнь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1988 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этди. ...

Саратовдаги фожиа. россиялик депутат чақириқ билан чиқди

Саратов областининг Қозоғистон билан чегарасида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг, чегарага яқин туманларда йўловчилар ташиш устидан назоратни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400