Навоий шаҳрида кучли ёнғин содир бўлди

19 октябрь куни Навоий шаҳридаги 1 ва 2- гуруҳ ногиронлари истиқомат қилаётган хонадонда кучли ёнғин чиқиб, қўшни хонадонларга ҳам ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи “ нашри хабар бермоқда.

Фото:www.otvprim.ru

Ёнғин шаҳардаги Бунёдкор МФЙ Бунёдкорлар кўчасидаги 1958 йилда барак типида қурилган 8-уй 4а хонадонда эрталаб соат 08:10 содир бўлди. Ушбу хонадонда 1958 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони А. Ҳусанов истиқомат қилади.

Ёнғин ҳақидаги хабардан сўнг соат 08:15да воқеа жойига Навоий шаҳар ЁХБ 2-ХЁХК смена бошлиғи лейтенант М.Ғуломов, қисм бўлинма командири Ф.Эргашев, ҳайдовчи сафдор А.Аслонов ҳамда ёнғин ўчирувчи Ж.Ҳамроев, шунингдек шаҳар ЁХБ 2-ХЁХҚисмидан 2та ва 1-ХЁХқисмидан 2та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, соат 08:30 у тўлиқ бартараф этилди.

Шунга қарамасдан ёнғин оқибатида 5а-уйнинг 20м2, 6а-уйнинг 18м2 ҳамда ёнғин чиққан 4а-уйнинг 30м2том қисмлари зарарланди.

Ёнғин пайтида хонадонда бўлган 1-гуруҳ ногиронлари Н. Раҳматова ва С. Ҳусанов ҳамда2- гуруҳ ногирони А. Ҳусановлар қутқарилди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қўлда терилган пахта учун қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта мавсуми учун янги нархларни эълон қилди. Нархлар ўтган йилгидан деярли фарқ қилмади. Нарҳ наволар комунал хизматлар ошгани, жарималар ...

Самарқандлик қотилларнинг ота-онаси ким?

Самарқанднинг Иштихон туманида бўлган воқеа кўпчиликни ларзага солди. Бир оила йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир жамиятда оиланинг оила бўлиб шаклланиши, ўз ўрнини топиши нечоғлик ...

Усмон раҳимов олмалиқ шаҳрига ҳоким бўлди

Усмон Исмоилович Раҳимов Олмалиқнинг янги ҳокими бўлди. Унинг номзоди 15 август куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 39-сессиясида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400