“Ўзтрансгаз” раиси Шарифжон Турсунов лавозимидан бўшатилди

“Ўзтрансгаз” акционерлик жамиятининг матбуот котиби Лолахон Собирова тасдиқлашича, Шарифжон Турсунов “Ўзтрансгаз” акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар бермоқда.

Шарифжон Турсунов Фото: Халқаро пресс-клуб

Уни нима сабабдан ишдан бўшатилганига аниқлик киритилмаган. “Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ”, дейди Собирова.

Компаниянинг амалдаги раҳбари тайинланмаган.

Жорий йилнинг июлида Шарифжон Турсунов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувига раис этиб тайинланган эди. Бунга қадар мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳуқуқини билмаган истеъмолчи қачонгача чув тушади?

Тўрақўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига мазкур туман Исвахон МФЙда яшовчи фуқаро Жалолов Зиёвуддин томонидан ариза тушди. ...

Андижон ҳокимининг гўштни арзонлаштириш буйруғидан сўнг гўшт янада қимматлади

18 июль куни Андижон вилоят ҳокими қассобларни йиғиб, гўшт нархини 29 минг сўмдан кўтармаслик ҳақида буйруқ берди. Андижонликларга кўра, бунгача 34 минг сўмдан сотилган лаҳм ...

Жаҳон банки ўзбекистонда электрон ҳукуматни молиялаштирмоқчи

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Жаҳон банки вакиллари Тошкентда музокаралар олиб борди, дея хабар бермоқда UzDaily. Учрашувда томонлар ҳамкорлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400