Украина қандолат маҳсулотларини Ўзбекистонга киритишни бошлади

Ўзбекистон 17 декабрь кунидан Украина қандолат маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда “Укркондпром” уюшмаси матбуот хизматига таяниб “UZ24” сайти хабар қилди.

Фото:finoboz.net

“Ҳозир маҳсулотлар божхона расмийтирувидан ўтмоқда”, – деди уюшма президенти Александр Балдинюк.

Шу вақтга қадар томонлар ҳар куни музокаралар олиб боришган.

Балдинюк яқинлашиб келаётган янги йил байрамлари олдидан ушбу муаммони тезкорлик билан ҳал қилиниши жуда муҳим бўлганлигини қайд этди. Айнан шу вақтда Украина қандолат маҳсулотларини энг кўп экспорт қилади.

Ноябрь ойида республика Украина юкларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни тўхтатганди.

Кўпчилик буни Украина томонидан Ўзбекистон енгил автомашиналарини импорти бўйича бошланган текширув билан боғлиқ деб ўйлашган. Кейинчалик бу текширув тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон сенатори содиқ сафоев ақш мулозими билан савдо-сотиқ масалаларини муҳокама қилди

Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Савдо вакили Марк Линскотт Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши ва Қўшма Штатлар билан савдо қилиш масалаларини ...

Мажбурий меҳнат тарафдори эндиликда мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари

Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди.  Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400