«Кўршапалак уясини 100 минг долларга сотиб оламан!»

Сўнгги вақтларда кўршапалак ини билан боғлиқ миш-мишлар жуда болалади; «Кўршапалак ини васвасаси» бошланди, деса ҳам бўлади ҳатто. Эмишки, одамлар бутун дунё бўйлаб кўршапалак инини қидираяпти, баъзилар уяни 100—150 минг долларга ҳам сотиб олмоқчи эмиш. Нархининг бу қадар қимматлигига сабаб — уя минг дардга давомиш ёки сотиб олган одамни бой қилиб юборармиш. Хуллас, ҳеч бир мантиққа тўғри келмайдиган гаплар.

Фото:balkonexpert.ru

Бундай мантиқсиз гаплар, одатда, ёлғончи ва фирибгарлар томонидан ўйлаб топилади. Ўша фирибгарлар томонидан авваллари «16 килограммли гиряни Captiva’га алмашаман!», «Эски Зингер тикув машинаси эвазига 5 минг доллар бераман!», «Совет ЗИЛ холодильнигини 1000 долларга сотиб оламан!», деган миш-мишлар ҳам ўйлаб топилгани, гап-сўзларни тарқатилгани каби.

@davletovuz ’нинг ёзишича, «кўршапалак уяси — янги молиявий пирамида» (Аҳмадбой замонидан бери қулоққа анча таниш бўлиб қолган гап). «Эслатиб ўтамиз, кўршапалак уяси ҳам, гиря ҳам, эски тикув машиналари ҳам қиймат манбаи эмас, уларни сотиб олиш орқали иқтисодий, нумизматик ёки тарихий қўшимча қиймат яратилмайди. Совун пуфаги сингари шишириладиган бу каби схемалардан фақат пирамида фундаментида турганларгина манфаатдор бўладилар, пирамида ҳаётининг қолган барча босқичларида қўшилганлар фақат қурбон бўлиш функциясини бажаради», — дейди у.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёни ларзага келтираётган хабар

Айтишларича, инсон қалбида забт этилмаган ва ҳис қилинмаган гўзал туйғуларни фарзанд қувончи ҳадя қилар экан. Чиндан ҳам, болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан ...

Улуғбек бакировни таваллуд куни билан қутлаймиз

Бугун, 9 сентябрь хориждаги ўзбек журналистларидан бири, ёрқин истеъдод эгаси, бағри кенг дўст Улуғбек Бакировнинг туғулган куни. (more…)

Бозордаги босқин

Бозорларда ноқунуний савдолар  юзасидан  рейдлар ўтқазилиши табиий ҳолат. Харидор сифатида  ўзимиз  ҳам бу каби жараёнларнинг кўп марта гувоҳи  бўлганмиз. Агар гап озиқ-овқат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400