Олот тумани ҳокими ва фермер ўртасидаги можаро яраштирув билан якунланди

Ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлган Xabar.uz томонидан эълон қилинган Олот тумани ҳокими ва фермер ўртасидаги можарога оид мақолада келтирилган ҳолат юзасидан бугун Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Олот тумани фаоллари билан учрашди.

Кескин танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими Шерали Саломовнинг тумандаги  “Шуҳрат”  фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматов шахсига нисбатан қилган ҳатти-ҳаракатини қаттиқ қоралади.

 

Бу ишлар юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган “халқни рози қилиш” сиёсатига мутлақо тўғри келмаслигини таъкидлади. Шунингдек, бу ҳолат, нафақат, туман ҳокими, балки вилоятдаги ҳар қандай раҳбарлар томонидан такрорланса, уларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

“Олотлик фермер Ориф Дурматов билан шахсан гаплашдим. Меҳнаткаш, ҳалол мард, танти, ғурурли йигит экан.  Ҳоким билан юз берган ҳолатни тўғри тушуниб, мардларча ўзини тутди. Бундан буён бу фермер шахсан менинг эътиборимда бўлади. Бухорода адолатсизлик сиёсати бўлмайди. Юрт корида “лаббай” деб, сидқидилдан меҳнат қилиб, эл корига яраб турган бундай фермерларни қўллаб-қувватлаймиз.

Шу ўринда таъкидлаб ўтишим керакки, Олот тумани фермерлари 2018 йилда матонат билан меҳнат қилди. Туман пахта ва ғалла шартномаларини Республика ва вилоятда биринчилардан бўлиб бажарди. Нафақат, қишлоқ хўжалигида, балки, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш борасида барча соҳаларда ҳам туманда самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, йўл ва қўприк қурилишлари, “Обод қишлоқ” ва “Yoshlar – kelalagimiz” дастурлари  доирасида туманда муайян ишлар амалга оширилди. Бу ишлар 2019 йилда ҳам кўтаринки руҳда давом эттирилади”,- деди вилоят ҳокими Ўктам Барноев.

 

Йиғилиш якунида вилоят ҳокими туман фаолларининг таклиф ва тавсияларига кўра, Олот тумани ҳокими Шерали Саломов бўлган воқеадан афсусда эканлиги ва фермердан узр сўраганлигини инобатга олиб, иккала томонни “яраштириб” қўйди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гондурас собиқ президенти рафиқаси роса элена бониля ўғирлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигальпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда ...

Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси нима сабабдан ўзини осиб ўлдирди?

28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1- лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар бермоқда. Иллюстратив фото Туман Ички ишлар ...

Шри-ланкада юзни тўсувчи либослар кийиш ман этилди

Шри-Ланка президенти Майтрипала Cирисена кишининг юзидан шахсини аниқлашга халақит берувчи ҳар қандай либосни кийишни ман этувчи фармойишни имзолади, деб ёзади “Дарё” нашри. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400