Озарбайжоннинг эски манати инфляция бўлганида масхара бўлганми?

Озарбайжон манати ҳам 90-йилларда ва 2000-йиллар бошида кичикроқ инфляцияни бошдан кечирган. Ўшанда 10 минг ва минг номиналли банкноталар чиқарилган. Одамлар “минг”, “ўн минг” дейишга эриниб, банкноталарга ном қўйиб олишган: 250 манат — қиз қалъаси (qız qalası, банкнотада Бокунинг шу номли машҳур тарихий обидаси тасвирланган эди), 500 манат — низомий (nizami, ким тасвирланганини тушундингиз), минг манат — мамадэмин, ёки маммад (məmməd, Мамадамин Расулзода тасвири туширилган), 10 минг манат — ширвон (şirvan, Ширвоншоҳлар саройи тасвирланган).

 

250 манат — қиз қалъаси
500 манат — низомий
Мамадамин Расулзода тасвири туширилган
10 минг манат — ширвон

У йилларда Боку бозорига чет эллик одам кириб қолса, озгина айланиб, нарх-навони тушунмай чиқиб кетарди. Айтайлик, кимдандир нарх сўрасангиз, у “беш ширвон, бир низомий” дерди, бу 50 500 манатлигини тушунишга вақт ва кўникма талаб қилинарди. Ёки бўлмаса, айтайлик, куртка сотволаман десангиз, юз эллик беш ширвон тўлашингизга тўғри келарди (қанчалигини ўзингиз ҳисоблаб олинг, эриндим). Ҳозир ҳам озарбайжонлар “бир маммад, икки маммад” деб ҳазиллашиб юришади.

2006 йил 1 январида мамлакатда деноминация ўтказилиб, 5 минг манат 1 манатга тенглаштирилди. Унгача 100 доллар тахминан 50 минг манатга (ёки беш ширвонга) тенг эди, ҳозир эса банка 100 доллар топшириб, 176 манат оласиз.

 

Дарвоқе, яна масхара бўлиб кетмасин деб янги банкноталарга одамларнинг ва тарихий биноларнинг суратлари жойланмай қўйган.

Манба:Телеграмдаги Асанов формати канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадқиқот: ёшларнинг 40 фоизидан кўпроғи қозоғистондан кетишни истайди

Қозоғистон ёшларининг 40,4 фоизи бошқа мамлакатларга чиқиб кетишни хоҳлайди, дея 29 ноябрь куни Остонада баёнот беришди “Қозоғистон ёшлари-2017” деб номланган ҳисобот учун ...

Чингизхон монгол бўлмаган

Қадимги Ўзбекистон заминида, жумладан, кўҳна Хоразмда Қиёт номи билан боғлиқ топонимларнинг кўплигидан бу уруғнинг юрти айнан шу макон бўлганлиги ойдинлашади. (more…)

“фуқаро” – бу ўзбекистон қашшоғи дегани

Мен 1992 йилдан 1996 йилгача Туркияда ўқиган "биринчи қалдирғоч"ларданман. 1994 йили янги паспортимни турк ўртоқларимга мақтаниб кўрсатганман. Шунда улар "фуқаро"ни эшитиб, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400