Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 17:00ларда Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи Ҳ.С. қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли шу қишлоқда яшовчи қариндоши Н.Ҳ.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИБнинг матбуот ҳизмати маълум қилди.
Натижада Н.Ҳ. касалхонага ётқизилиб, Ҳ.С. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.