Воронежда университет профессори ўзбекистонлик мигрантлардан пул олиб келган

Воронеж давлат техника университетининг рус тили ва маданиятлараро алоқалар кафедраси мудири Людмила Ковалёва Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантларидан пул олиб келган. 14 февраль куни университет гап мигрантлар ҳақида кетаётганини хабар қилди. Профессор олти кишидан 12 минг рублдан (180 доллар) пул олган. Бу ҳақда  РИА Воронежга асосланиб «Кун.уз» нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Воронеж давлат техника университетида рўй берган воқеадан кейин ички текширув ўтказилмоқда. Бу билан коррупцияга қарши кураш комиссияси шуғулланади.

Пулни олиш билан боғлиқ воқеа 2018 йил ноябрида содир бўлган. Кафедра мудири пуллар эвазига мигрантларни имтиҳоннинг оғзаки қисмига тайёрлаб, тест топшириқларига тўғри жавобни берган. Шундан кейин Людмила Ковалёва мигрантлар имтиҳон топширгани ҳақидаги сертификатлар тақдим этган.

Россия Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси терговчилари профессорга нисбатан жиноий иш очди. У 8 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда қурилаётган “humo arena” муз саройида ёнғин чиқди

2017 йилнинг январь ойида қурилиши бошланган пойтахтдаги “Humo Arena” муз саройида ёнғин чиқди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ нашри хабар бермоқда.  Фото:QALAMPIR.UZ Бугун, 26 ...

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: – ариза-анкета; – биометрик паспорт ёки ID-карта ...

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400