“БИРДАМЛИК”НИНГ ФАХРИЙ АЪЗОСИ БОТИР НОРБОЕВ ОЛАМДАН ЎТДИ

Профессор Ботир Норбоев фақат адабиётшунос олим эмас, профессионал сиёсатчи, довюрак мухолифат вакили ҳам эди. Ботир ака Ўзбекистон ҳали ўз мустақиллигини қўлга киритмаган бир пайтда собиқ СССР сиёсатига қарши чиққан, Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ўзбек халқининг қаҳрамон ва жасур ўғлони эди. Лекин, афсуски, юртимиз мустақиллигига бутунлай қарши бўлган марҳум президент Каримов ва унинг атрофидаги шахслар Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини эълон қилиши учун курашган Ботир Норбоевни юртимизга сиғдиришмади. Ботир Норбоев мустақил Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Олим мамлакатни тарк этган дастлабки йилларида қўшни Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирида ёш авлодга сабоқ берди. Ботир ака, илмий ва ижодий ишлар билан шуғулланиб қолмай, сиёсат билан ҳам жиддий равишда шуғулланди. Сиёсат оламида ҳар томонлама пишиб етилган Ботир Норбоев 2011-2016 йилларда “Бирдамлик” ХДҲ аъзоси сифатида фаол ва диққатга сазовор ишлар қилди. У “Бирдамлик”нинг 2014 йил апрель ойида АҚШнинг Сент-Льюс шаҳрида бўлиб ўтган қурултойида фахрий аъзо сифатида иштирок этиб, катта минбарда Ўзбекистондаги сиёсий аҳволни очиқ-ойдин танқид қилди. Ботир ака Норбоев “Бирдамлик” ХДҲ фаолиятини янада ривожлантириш, халқ ичига чуқур кириб бориш йўлларига доир маслаҳатларини биздан ҳеч қачон дариғ тутмаган ажойиб маслаҳатгўй, ширинсухан инсон эдилар. Ботир Норбоев ташаббуси билан Қозоғистоннинг собиқ Жанубий Қозоғистон, ҳозирги Туркистон вилоятида “Туркистон тонги” газетасига асос солинди. “Бирдамлик” ХДҲ ҳомийлиги ва муассислигида ўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этилган ушбу газетада “Бирдамлик” ҳаракати фаолияти ёритилибгина қолмасдан, ўткир сиёсий, ижтимоий, маънавий-маданий, бадиий ва илмий мақолалар ҳам мунтазам равишда ёритилиб борилди. Ботир Норбоев ўзининг долзарб мақолалари ва салмоқли фикрлари билан “Birdamlik” сайтини янада ўқимишли қилишга катта ҳисса қўшди. Бугун Ботир ака Норбоев орамизда йўқ. Устозимиз 72 ёшида бу дунёни тарк этдилар. Жойингиз жаннат, охиратингиз обод бўлсин.

 

Баҳодир Хон Туркистон,

“Бирдамлик” ХДП раиси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг ғоямиз — Ўзбекистонда МУЛКДОРЛИК тузумидир! Зеро Халқимиз фақатгина МУЛКДОРЛИК тузумида фаровон ҳаёт кечиради! Ўзбекистоннинг барча ерости ва ерусти бойликлари ...

Баҳодир хон туркистонни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Азиз инсоним БАХОДИРХОН ТУРКИСТОН! Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан, самимиймуборакбодэтамиз! Сизга узоқумр, сиҳат-саломатлик, ...

Ўзбекистонда жон сақлаш учун кураш кетмоқда

Ўзбекистонда кейинги 25-30 йил ичида рўй берайтган ижтимоий-сиёсий эврилишлар ҳақида сўз кетганда, менинг кўз олдимга Танзаниядаги Серенгети пасттекислиги келади. Бу текислик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400