“Тоштурма” бузиб ташланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган собиқ ҳибсхона бузиб ташланди. Бу ҳақда бинонинг бузилган ҳолати акс этган фотосуратларини эълон қилган UZ24 нашри ёзмоқда.

Ҳукуматнинг 2018 йил 22 мартдаги фармойишига асосан пойтахтнинг Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш, бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланганди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг UZ24’га маълум қилишича, Инвестор топилса, кўп қаватли уй қурилади. Инвестор топилмаса, бино ўрнида дам олиш маскани қуриш режалаштирилмоқда.

Бузилган бино ўрнида нима қурилиши, Наврўз байрамидан сўнг инвесторлар учун ўтказиладиган очиқ эшиклар кунида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳибсхона 2018 йилнинг январь ойида Зангиота туманига кўчирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гап бошқа, иш бошқа: ўқитувчи ва шифокорлар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда!

Фото: Иллюстратив сурат Мен шу йил 27 июнь куни Ўзбекистон телевидениеси орқали, «Маданият ва маърифат» каналининг «Очиқ студия» кўрсатувида ўқитувчилар кўча тозалаш ...

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...

Янги йилда доллар ва рубл арзонлайди, евро эса қимматлайди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йил 1 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Фото:Promdevelop Доллар курси бу ҳафтада бироз тушди (-3,3) ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400