Украина миллатчилари исён кўтарди

Украинадаги «Миллий корпус» мухолифатчи миллатчилардан иборат ташкилот вакиллари мамлакат президенти Петр Порошенконинг Черкассдаги чиқишида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Миллатчилар ундан мудофаа саноатига тегишли пулларнинг ўғриланиши юзасидан тушунтириш беришни талаб қила бошлашди. Улар бараварига «Саҳнада қоласан! Бизнинг саволларимизга жавоб берасан! Президент биздан қочиб қутула олмайди!» дея ҳайқира бошлаган. Порошенко вазиятни кўргач, қўриқчилар ҳамроҳлигида қочиб қолишга мажбур бўлган. Миллатчилар президент кортежини ўраб олишга ҳаракат қилиб, фаерларни ёққан ҳолда заҳарли газ сепа бошлашган.

Натижада улар ва полициячилар ўртасида жиддий тўқнашувлар юзага келган. Тўқнашувлар чоғида 10 нафар полициячи, жумладан, вилоят полиция бошқармаси раҳбари Валерий Лютый жиддий жароҳат олган.

Шу йил 2 март куни миллатчилар Киевдаги марказий марш ташкил этиб, Порошенконинг қамоққа олинишини талаб қилишган.

Манба:UZ24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шайхонтоҳур тумани солиқ идорасининг ҳодимларига жиноят иши қўзғатилди

Шайхонтоҳур туман Солиқ идорасининг мансабдор шахсларига нисбатан Прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ...

Ноҳақ 35 йил қамоқда ўтирган аёл 3 миллион товон пули олади

АҚШда невадалик Кэти Вудс исмли аёл 35 йил умрини қамоқда ўтказди. У 1980 йилда Мишел Митчелл исмли талаба қизни ўлдирганликда айбланган, деб ёзади “Жаҳон.уз” сайти. Бироз ...

“ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда” – hrw

АҚШда жойлашган “Хьюман Райтс Вотч” (Human Rights Watch) халқаро ташкилоти 90дан зиёд мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволни ўрганиб, 650 бетлик янги ҳисоботини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400