Шакарни кўп истеъмол қилиш мияни ишдан чиқариши аниқланди

Шакарни мунтазам ва хаддан зиёд истеъмол қилиш инсон миясига доимий стрессдек салбий таъсир кўрсатади. Ҳиндистондаги Миллий институт ва Янги Жанубий Уэлсьс (Австралия) университетининг олимлари мазкур хулосага келишди. Бу ҳақда National Geographicга таяниб “Соф.уз” нашри ёзмоқда.

Фото:video.filemegaroom.com

Улар ўз тадқиқотлари мобайнида ёшликда олинган кучли стресс келгусида руҳий касалликлар хавфини ошириши тўғрисидаги аввалдан маълум бўлган ҳақиқатни текширувдан ўтказишди. Бу ҳолат стресс натижасида миянинг айрим қатлами фаолияти ўзгариб, ишдан чиқишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, олимлар кўп ширинликлар ейиш одати миянинг ривожланишига қай даражада таъсир кўрсатишини ўрганишга қарор қилишди.

Лабораторияда янги туғилган каламушлар билан тажриба ўтказилди. Ҳайвонлар икки гуруҳга, ҳар бир гуруҳ яна иккитадан гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ ўн кун давомида стресс таъсири остида катта бўлди, иккинчи гуруҳни эса бу вақт мобайнида ҳеч нарса безовта қилмади. Иккала ҳолатда ҳам, жониворларнинг ярми шакар билан боқилди. Қолган қисми эса чегараланган миқдорда истеъмол қилди.

15 ҳафтадан сўнг тажриба шуни кўрсатдики, стрессга тушмаган, лекин шакар билан озиқланган каламушларда ҳам худди ёшлигида оғир кунларни бошдан ўтказгандек стресс ҳолати кузатилди. Энг ёмон кўрсаткични “стресс+шакар” гуруҳидаги каламушлар қайд этди. Одатий шароит ва парҳезда ўсган жониворлар эса бошқаларига нисбатан анча соғломроқ деб топилди.

Мия ўзгариши натижасида олимлар кортизол – “стресс гармони” отилиб чиқишини тадқиқ қилишди. Унинг юқори даражага кўтарилиши оқибатида, хотира ва фикрлаш вазифалари ишдан чиқмагунича, асаб ҳужайралари кўпроқ нобуд бўлади.

Олимлар ўтказилган тажриба орқали барча ота-оналарга қуйидаги фойдали маслаҳат беришади: фарзандларингиз овқатланиш тарзига жиддий эътибор беринг, акс ҳолда, шакарнинг кўп миқдордаги истеъмоли миянинг келгусидаги фаолиятига таъсир кўрсатади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда ўқитувчи ва шифокорлар мажбуран чопиққа чиқарилмоқда

  Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловалардан иборат "Қўрқмаслар" гуруҳи 22 май куни Жиззах вилояти Пахтакор туманига қилган сафари ...

“шифохонада мутлоқ антисанитария, дори-дармонлар йўқ ва ҳамширалар томирни топа олмади”

  "Ҳурматли Озодлик, 27 апрель кечаси соат 12 да юрак хуружига учраб, оғир аҳволга тушган онамни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани шифохонасига олиб бордик. Тез ёрдам ...

Монголия ширин ичимликларни тақиқламоқчи

Монголия парламенти аъзолари “Шартли ичимликлар истеъмолини камайтириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ялпи мажлисга тақдим этди. “Қандли диабет мамлакатимиздаги энг ўткир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400