1-апрельдан болаларни уриш тақиқланади

Япония вазирлар маҳкамаси болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда The Japan Timesга таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

Фото:poehalisnami.ua

Янгилик болалар билан муносабатларда тартиб-интизомни таъминлаш мақсадида жиддий бузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиши керак, деб ёзади газета. Хусусан, гап ота-оналар, васийлар ва ижтимоий хизмат ходимларига ножўя ишлари учун жазо тариқасида болаларга нисбатан жисмоний куч қўллашни тақиқлаш ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, болалар билан шуғулланувчи ижтимоий ҳимоя хизмати ходимлари ота-оналар ёки васийлар билан ишлайдиганлардан алоҳида фаолият юритади.

Кутилишича, аксарият ўзгаришлар 1 апрелга қадар кучга киради. Улар «10 ёшли Миа Курихара иши» ҳақидаги маълумотлар сизиб чиққанидан сўнг муҳокама қилина бошланди. Февраль ойида қизча Тиба шаҳридаги ўз уйи ваннахонасида ўлик ҳолда топилган, бу расмийлар боланинг ёмон муносабатда бўлиш тўғрисидаги шикоятларини кўриб чиқишдан бош тортганидан кейин рўй берган. Тахминларга кўра, уни отаси ўлдирган.

Японияда болаларни тарбиялаш болага оғзаки ва руҳий таъсир кўрсатиш, деб кўрилади. Япониялик болаларни баъзан энг инжиқ болалар деб аташади, сабаби кўп ҳолларда ота-оналар қатъий тақиқлар қўймайди. Интизом, жамоада ишлаш қобилияти ва қоидаларга бўйсунишни улар мактабга чиқиши биланоқ ўргана бошлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. бу хорижлик сайёҳлар кўз ўнгида юз берди

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. Бозор маъмурияти ходимларининг билдиришича, ушбу ҳолат сотувчиларнинг маҳсулотларни ўзига белгиланган савдо ...

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилмоқда

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилаётгани хабар қилинмоқда. Косметик хизматлар ва турли хил гўзаллик процедуралари тақиқланган. Ҳозирда фақат сартарошлар ишламоқда. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400