Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА Қрим агентлигига хабар қилди, деб ёзади UZ24 сайти.

Иллюстратив фото

“Зори России” санаторияси яқинида объект қурилиши билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлашган ва тез айнийдиган маҳсулотларни истеъмол қилишган. 10 нафар киши заҳарланди. Бу маиший ҳолат бўлиб, тизимли характерга эга эмас”, – деб таъкидлади Ялта мэри.

Унинг сўзларига кўра, заҳарланган шахслар санаторий ишчилари эмас.

““Зори России” қишки даврда санатория таъминотини сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда, шунинг учун бошқа объектлар қурилишида ишловчи Ўзбекистоннинг 600 нафар фуқаросига хоналар тақдим этди”, – дея қўшимча қилди  Алексей Челпанов.

Заҳарланган шахслар Ялта шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда шифокорлар пичоқланди

Сирдарё вилоятида икки шифокорга иш вақтида суиқасд уюштирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида шифокорларга ...

Тўрт йил фарзанд кутган оила бирданига тўрт фарзандли бўлди

Кеча, 25-февраль куни тонгда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги №4 сонли туғруқхонада 28 ёшдаги аёл тўрт фарзандни дунёга келтирди. Фото:kalys.media Маълумотларда ...

Ўқитувчининг ой тўлмай тугаган ойлиги

Мен ӯқитувчиман! Президент ойлигимни кӯпайтира олмас экан, иқтисодиёт кӯтармас экан буни. Майли... Шунга лойиқдирман балки. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400