Огоҳ бўлсак, одамлар, ёхуд гувоҳнинг хикояси

Ҳаётда кўплаб муаммоларимиз бефарқлигимиздан бошланади.

Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри буюм бозори олдида йўналиш машиналари тураргоҳида  икки йигит каттиқ тортишарди. Жаҳл жуда юқори бўлганлигидан, уларнинг бир-бирига куч ишлатиш эҳтимоли рўй-рост кўринади.

Шу пайт ташқи қиёфасидан нафақа ёшида бўлган бир киши уларнинг ўртасидан ўтиб кетиш учун юрди. Кўриниб турардики, бу киши шу зайл жанжалнинг маъқул иш эмаслигини ёшларга билдирмоқчи эди.

Жанжалкашлар, бу кишиниинг ёшини ҳурмат қилдиларми, ё бошқа сабаб, ораларини очиб, йўл беришди.  Бироқ яна  бурунларини бир-бирига тираб, тортиша бошладилар. Шунда у киши ёнидан камерасини олиб, жанжалчиларни тасвирга ола бошлади. Фақат шундан кейингина чеккада турган ўнлаб томошобинлар орасидан икки йигит чиқиб, жанжалчиларга, қўйинглар, деб мусулмончилик қилишди.

Маълум бўлишича, жанжал  маршрут машиналари навбати сабаб келиб чиққан бўлиб, икки йигит уларнинг ҳайдовчилари экан.

Ўйланиб қоласан одам. Ахир биз бундай воқеаларни кўравериб, кўзларимиз ўрганиб қолмадими?

Нега шу ва шунга ўхшаш ҳодисалар маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёритилмайди?

Камина у йигитларнинг қай бири хак, кай бири ноҳақ, билмайман. Аммо, бир нарса аёнки, жанжал Аллоҳ хуш кўрмайдиган нарсалар тоифасига киради.

Қолаверса, қадим греклардан қолган гап бор: “Юпитер, сен қизишаяпсан, демак сен ҳақ эмассан”.

Аҳир маҳаллий телевидение, газеталар ҳодимлари бу йигитларни топиб, муаммони самимий ўрганишлари ва воқеадан фуқароларимиз учун аҳлоқий-маънавий сабоқ сифатида хулосалар чиқаришига ёрдам берса бўлмайдими?

Шу ўринда, ички ишлар ходимлари билан,  деб ёзиш сатрларга сўралиб турибди. Лекин биз кўплаб муаммоларимизни милициясиз, яъни қўрқитувсиз ва жазолашсиз  хал қилишга ўрганишимиз  вақти келмадими?

Сўнгги сўз ўрнида: икки йигит жанжал хангомаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига тушиб турганлигига шубҳа йўқ. Аммо, юқорида айтганимиздек, гап жазода эмас. Шу боис, агар  маҳаллий оммавий ахборот воситалари йигитлар билан учрашув кўрсатуви ташкил қилиб қолса, ҳуқуқ идораларидан ушбу холатга “кодекс” сиз ёндашувини сўраган бўлардим.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“zo’r tv”ни судга беришмоқчи

Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов “Zo’rTV” канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” сайти ...

Диплом ишини ёзиш нархи қайси олийгоҳда қанчалигини биласизми? 

АУДИТОРИЯ. Ҳамма навбатдаги дарс бошланишини кутаяпти. Бир ўқитувчимизнинг тоби қочган экан, дарс битирувчи курс билан қўшиб ўтказиладиган бўлди. Орқа ўриндиқда ўтирган ...

Алишер саъдуллаев ёшлар иттифоқига вақтинча раис бўлди

Ёшлар Иттифоқи ташкил этилганидан буён унга раҳбарлик қилаётган Қаҳрамон Қуронбоев бошқа лавозимга ўтказилиши муносабати билан ташкилотга янги раҳбар тайинланди. Шу вақтгача ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400