Россия рублининг заифлашуви Ўзбекистон аҳолиси даромадига таъсир кўрсатди

2018 йилда Ўзбекистонга чет элдан 5,1 миллиард доллар ўтказилган, деб “Кун.уз” нашри Марказий банкга таяниб ёзмоқда. Ўтказмалар ҳажми уч йилдан бери ўсиб боряпти – 2016 йилда 3,7 млрд доллар, 2017 йилда 4,8 млрд доллар.

Пул, асосан, Россиядан юбориляпти. МБ маълумотларига кўра, 2018 йилда у ердан 3,9 миллиард доллар жўнатилди. Қозоғистон иккинчи ўринда – 320 миллион доллар юборилди. Яъни, биринчи ва иккинчи ўрин орасидаги фарқ 10 баробардан зиёд.

Чет элдан пул ўтказмалари ўзбекистонликлар даромадининг асосий манбаларидан бири саналади, сабаби бирламчи даромадлар ҳисобининг сальдоси қисқа муддатли ишчилар даромадлари эвазига мусбат бўлиб, 1,5 млрд долларни (2017 йилда 1,2 млрд долларни) ташкил қилди.

Бирламчи даромадлар моддаси бўйича қисқа муддатли ишчилар (меҳнат мигрантлари) томонидан олинган иш хақи асосий манба бўлиб, 2,9 млрд долларни (2017 йилда 2,5 млрд долларни) ташкил қилди. Тушумлар йилнинг II-III чоракларида нисбатан юқори бўлиб, мавсумийликни намойиш қилади.

Иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси 2017 йилга нисбатан деярли ўзгармаган ҳолда 4,2 млрд долларни ташкил этди.

«2018 йилда иккиламчи даромадлар ўсишининг турғунлиги, асосан узоқ муддатли меҳнат мигрантларини қабул қилувчи чет эл мамлакатларидаги шарт шароитлар натижасидир», – дейилади ҳисоботда.

Резидент жисмоний шахсларга (уй хўжаликларига) чет элдан трансферт ўтказмалари иккиламчи даромадларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Шунингдек, уй хўжаликларига трансферт ўтказмалари асосан халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали амалга оширилади:

Иккиламчи даромадларнинг келиб тушиши ҳам мавсумий ҳарактерга эга. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларига келиб тушувчи трансчегаравий пул ўтказмаларининг бир қисми уларнинг доимий равишда чет элда бўлган ёки яшайдиган қариндошлари томонидан жўнатилади:

МБнинг таъкидлашича, пул ўтказмалари амалиётидан нафақат норезидентлар (бир йилдан ортиқ муддат давомида чет элда бўлган ишчилар) ёки қисқа муддатли ишчилар оилаларига ёрдам юбориш мақсадида, балки, ташқи савдо операцияларини амалга ошириш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин. Шу сабабли резидент-жисмоний шахсларга пул ўтказмалари ва нақд кўринишда олиб кирилган маблағлар миқдори моккилик экспорти ҳажмига камайтирилади. Резидент-жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари ва нақд кўринишда олиб чиқилган маблағлари ҳамда моккилик импорти бўйича ўхшаш жараён қўлланилади.

Бундан олдин, 2018 йилда моккилик савдоси ҳажми 1,08 млрд долларга тенг бўлгани хабар қилинганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўта оғир жиноятлар улуши ошмоқда

Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жиноятлар умумий сони қисқарган бўлсада, ўта оғир жиноятлар улуши ...

Хитойда туғилиш даражаси кескин камайиб кетди

Хитой Миллий статистика хизматининг маълумотларига кўра, Хитойда туғилиш кўрсаткичи 1000 кишига 7,52 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йили 8,52 тани ташкил этган эди. ...

“бобомурод абдуллаевнинг аҳволидан жиддий хавотирдамиз”

Ўзбекистонлик фаоллар МХХ ҳибсхонасида қийноқларга тутилгани айтилган журналист Бобомурод Абдуллаев аҳволидан хавотир билдириб чиқишди. Улар МХХ раиси Иноятов ишдан кетиши ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400