Ўқитувчилар ойлик иш ҳақлари оширилишини талаб қилишмоқда

Польшада ўқитувчилар ойлик иш ҳақлари оширилишини талаб қилиб, иш ташлашди. Оқибатда бугундан бошлаб мамлакатдаги мактаблар ёпилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Ушбу акцияда мактаблар ва болалар боғчаларининг 80 фоиз педагоглари иштирок этишга тайёр эканлигини билдирган.

Ўқитувчиларнинг ҳозирги кундаги маоши барча солиқни ҳисобга олганда, 3380 злотийни ташкил қилади. Улар шу йилнинг 1 сентябрига қадар ойлик иш ҳақларига яна 15 фоиз, йил бошидан буён жами 1000 злотийгача (қарийб 263 АҚШ доллари) қўшишларини талаб этишяпти.

Яқинда мамлакат ҳукумати 2019 йилда педагоглар маоши 15 фоиз оширилиши ва 2020 йилга келиб, соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ўзгаришини маълум қилганди. Касаба уюшмалари эса бу таклифни рад этиб, ўқитувчиларни норозилик билдиришга чақирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“эски ҳаммом, эски тос”… пенсия олиш яна муаммо бўлмоқда

"Эски ҳаммом, эски тос"... Пенсия олиш яна муаммо бўлмоқдами? 0:01:06 0:01:06/0:01:06 ▶ Бевосита линк "Сурхондарё вилоят, Сариосиё тумани Афросиёб МФЙ дан сизларга видео ...

Uzauto 9 ойда 236 000 та автомобил сотди

UzAuto Motors 2019 йилнинг 9 ойида 236 000 та автомобил сотди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Ушбу автомобиллардан 80 000 мингтаси сўнгги 2 ойга тўғри келган. ...

“ўзбекистон темир йўллари” қарори минглаб тадбиркорни банкротлик ëқасига олиб келди

Давлатга қарашли "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти 28 май куни темир йўл орқали ташиладиган дон ва ун маҳсулотлари, хусусан, Афғонистонга экспорт ва реэкспорт ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400