Тилимиз учун кураш

Яна тилимиз учун кураш майдонига чиқишга тўғри келади шу ўриспарастлар туфайлидан ва улар миллатни бўлинишига,  алғов-далғовга сабаб бўладилар. Улар она тилининг жозибасини билмай ўлиб кетади,  шубҳасиз.

Ким ўзбек тилида сўзласа ва гапирса,  гапиришда давом этади, зеро бу халқни шунча бир ярим аср мобайнида ўрислаштира олмаганлар.

Руспарастларни ҳам тузатиб бўлмайди. Сут билан кирган,  жон билан чиқади.

Бу бир бемаврид ва атай бошланган ташаббусдир. Донецқдаги, Қримдаги ишғоллар шу тахлит бошланганини бир лаҳза бўлсада, унутмаслик керак.

Бу ташаббус хайрли эмас ва ҳатто рус тилининг ўзининг аҳволига ҳам ёрдам бермайди.  Фақат кимнинг ким эканлигини кўрсатади.  Ҳар икки томондагиларни ҳам яққоллаштиради. Ва, табиийки, энг даҳшатли одамлар сукут сақлаб, пойлаб ўтирганлардир.

Улар давлат раҳбарини ҳам ноқулай аҳволга қўядилар. Эртага Президент  бу ташаббус томонда бўлса, абадул абад халқнинг қарғишига қолади. Агар ташаббусга қарши турса, халқ севгисини қозонади, аммо улуғ оғасидан хавотир остида қолади. Биз ундаги жасорат кучлими ёки босим ортидаги қўрқув  кучлими – билмаймиз, ишончимиз комил эмас.

Кўрамиз…

Газ, металл ва қимматбаҳо заҳира конларимизга ўрис компаниялари бошқарувига ўтганлиги, осмонимиз бошқа давлат учоқларига очилгани ортидан бу ишларнинг бошланиши хавотирлидир ва истиқболимиз ҳақида ўйлантиради.

Ҳар ҳолда ётган илоннинг бошини катта оғанинг  қулоқларига шивирлаши туфайли кўтарганлар яхши иш бошламади. Мен Москвада ўқиганман, рус адабиётини ҳам севаман. Мен Пушкинни севаман, Путинни эмас.

Она тилини, адабиётини ва тарихини билган ҳолда инглиз тили,  форс тили, хитой тили баробарида рус тилини ҳам ўрганади ва ўрганмоқда миллат фарзандлари. Буни ҳатто ўрислар ва ўриспарастлар ўлдирган ва қатағон қилган жадидларимиз, Беҳбудийлар ҳам истаганлар.

Майли, бу ҳам миллат учун ҳам, унинг раҳбарияти учун ҳам синов  кунидир.


Карим Баҳриев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400