Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб

Ўзбеклар бағрикенг-да. Ҳаддан ташқари!!!

Кўп қаватли уйимизда биттагина ўрис оила яшайди, шугина учун маиший эълонлар русчадаям ёзилади.

Дўконимиздаги сотувчи рус, болаларимни юборсам баъзан тушунтиролмай бошқа нарса кўтариб келади.

Русчани билмайдиган хотиним бирон жойга менсиз боришга ийманиб туради, кимдир русча гапириб қолса нима дейман деб.

Кўчадаги кўпчилик рекламалар икки тилда, баъзилари фақат русча (!) ёзилгани ҳеч кимга алам қилмайди.

Ишхонада битта-иккита рус бўлса, мажлислар кўпроқ рус тилида ўтказилади. Аслида улар ҳам ўзбекчани тушунади.

Ҳамма мамлакатларда аэропорт ва самолётлардаги эълонлар давлат тилида ва инглиз тилида айтилади. Фақат Ўзбекистон ҳаво йўлларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинади.

Турли қарору йўриқнома дегичларни ўқиб тушунишга қийналсам, русчасига қаранг дейишади. Чунки уни ёзган аҳмоқ эски ҳужжатдан ё интернетдан шундоқ кўчириб қўйган бўлади.

Давлат (!) ташкилотига телефон қилиб ўзбекча гап бошласам, жавоб берувчи русийзабон бўлса, ўзини тушунмаганликка олади. Қийналиб-қимтиниб русча гапиришга мажбурман. Нега шундай?

Чунки бағрикенгмиз, соддамиз. “Ке, шулар тушунмай қолмасин, ке, шуларнинг ҳуқуқи чекланмасин”, деймиз. Ўз она тилида ўқиши, гапириши учун шароит яратамиз. Давлат тилини билишнинг, гапиришинг шарт деб туриб олмаймиз.

Ўз она Ватанимизда ўзимизнинг ҳуқуқимиз лат етса, русчани билмайдиган буғдойранглар ийманса, қийналса, майли деймиз, бағрикенглик қиламиз.

Ҳамма мамлакатларда ишлаш учун давлат тилини билиш шарт. Биз эса қонунларимизда ҳам ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган (!) жамоаларда бошқа тилларда ҳам иш юритилиши мумкин деймиз. Бағрикенгмиз-да! Миллатчи эмасмиз.

Энди нима эмиш, рус тилига мақом бериш керак эмиш! Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб.

Биз миллатчилик қилмаймиз. Бошқалар бундан фойдаланиб, ўз тилини, миллий манфаатларини тиқиштиряпти. Нима уларнинг қилаётгани миллатчилик эмасми?!

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона: футбол ва прокуратура — уйғунлик қайда-ю турғунлик қайда? (фельетон)

Эврика»!!! Фарғона футболи нега «димиқиб ётгани»нинг сабаби топилди!   Ўз вақтида ўзбек футболи байроқдори бўлган «Нефтчи» жамоасининг аҳволидан кўнгиллар бузилаётган бугунги ...

Марҳум шайхнинг жиянидан ҳақдор қарийб $1 000 000 ини ундира олмаяпти

Тошкентлик 34 яшар Темур Абдувоҳидов қарийб 808 минг 500 доллар пулини озодликдан маҳрум қилинган Шарофиддин Саттиевдан ундира олмаяпти. Абдувоҳидовнинг 30 январь куни ...

Ишга шошилаётган она беш ёшли фарзандини ўлдириб олди

Россиянинг Ступино шаҳрида ишга шошаётган аёл ўзининг беш яшар боласини ўлдириб олгани ҳақда asn сайти маълумот тарқатди. Фото: asn.in.ua Аёл беш ёшли болакайни жазирама ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400