Дмитрий Медведев Урганч ва Хивага келади

2019 йилнинг 29-30 май кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади.

Ташриф доирасида Урганч шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия Қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган. Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октябр ойида Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида асос солинган.

Икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.

Россия делегация раҳбари Хива шаҳрига ҳам ташриф буюради, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украиналиклар северодонецк шаҳридан чекинишга мажбур бўлди

Украинанинг Северодонецк шаҳрида қарийб икки ой давомида Россия аскарларига таслим бўлмаган украин аскарлари чекинишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Луганск вилояти раҳбари Сергей ...

Рибчинский: путин яқинда ўлади

Украина шоири ва Украина халқ артисти Юрий Рибчинский Россия президенти Владимир Путин номи тарихда умумбашарий ёвузликнинг синоними сифатида қолади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ...

Забайкальеда ўзбекларни ваҳшийларча ўлдиришган

Россиянинг Забайкалье ҳудудида Ўзбекистоннинг икки фуқароси қандай ўлдирилгани тергов томонидан аниқланди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти. Ўзбекистонликлар 2017 йилда икки болани ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400