«Бирдамлик»чилар Грузияда йиғилдилар

Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Бирдамлик» ХДП раиси Баҳодир Хон Туркистон иш сафари билан Грузияга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ташриф давомида «Бирдамлик» ХДПнинг Грузияда иш сафари билан бўлиб турган фаоллари билан учрашди.

Йиғилишда «Бирдамлик» ХДПнинг фаолияти, келгуси режалари, партиянинг салоҳиятини янада ошириш, Партиянинг Низом ва Дастурларида белгиланган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, Партиянинг нашрларини такомиллаштириш ва бошқа қатор масалалар кенг муҳокама қилинди.

Баҳодир Хон Туркистон сафар давомида «Бирдамлик» ХДПнинг, хусусан, партия фаолларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш ниятида Грузиянинг сўлим Поти шаҳридаги бизнес фаолият юритиш мақсадида харид қилинган объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Мазкур иншоот Партия мулки ҳисобланиб, яқин ойлар ичида ўзининг бизнес фаолиятини бошлайди.

Баҳодир Хон Туркистон йиғилишда фаолларга яқинда очилажак ишлаб чиқариш корхонаси хусусида, фаолият давомида тушган фойдаларнинг қандай тақсимланиши ҳақида батафсил гапириб бердилар. Раиснинг таъкидлашларича, ишлаб чиқариш корхонасидан тушган фойдаларнинг 50 фоизи келгусида Партия Марказий Қўмитаси аъзоларига дивиденд сифатида тақсимланади. 50 фоизи эса Партия фаолларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш, фаолларни ва уларнинг ишончли вакилларини иш билан таъминлаш, фаолларни яшаш жойлари, иш кийимлари, озиқ-овқат билан тахминлаш ҳамда транспорт ҳаражатлари учун сарф қилинади. Бундан ташқари, Марказий Қўмита қарори бўйича фаолларнинг ёзма мурожаатлари асосида фаолларни ижтимоий таъминлаш ҳамда уларнинг меҳнатларини рағбатлантириш учун сарф қилинади.

Учрашув кўтаринки ва дўстона руҳда ўтди. «Бирдамлик» фаоллари Грузиянинг, хусусан, Тбилиси ва Поти шаҳарларининг диққатга сазовор масканларида бўлдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...

“мухолифатчилар кимлар? га жавоб” мақоласини мен ҳам ўқидим

Ушбу мақолани ўқибоқ  тўғриси, анча йиллардан бери таниш манзаралар, яъни Фэйсбук сайтида жуда кўп кузатиб борганларим: мунозаралар, тортишувлар, ҳар –хил тоифадаги ...

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400