Мелиса ҳам одам, оддий одам — одам эмасми?

ЙПХ ходимини съёмка қилиб, унинг рухсатисиз интернетга жойлашни тақиқлашмоқчи. ИИВ бу ҳақдаги қарор лойиҳаси 10 кун олдин ими-жимида муҳокамага қўйган экан.

Умуман олганда, бу тўғри йўл. Ҳар қандай инсоннинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи бор ва берухсат у ҳақдаги маълумотларни оммага ошкор қилиш мумкинмас аслида. Шуни ўйлаб тўғри қилишибди, аммо…

Шу пайтгача ТВ орқали қоидабузар ҳайдовчилар, йўловчилар беминнат, юзлари очиқ ҳолда, табиийки, улардан берухсат ҳолда (чунки ҳайдовчи ва пиёдалар жаҳли чиқиб, уришиб кетган кадрлар ҳам уялмасдан ТВда намойиш этилган) оммага шарманда қилиб келинади. Ҳалигача! “Пойтахт йўлларида”, “Автопатрул” деган кўрсатувлар бунга мисол.

Нега энди оддий одамларни берухсат оммага кўрсатиш мумкину, мелисаларга буни тақиқлашяпти? Мелиса ҳам одам экани эсларига тушиб қолдими ёки? Оддий одамлар одам эмасми унда?

Хуллас, ТВда ҳам қоидабузар одамларни оммага берухсат ошкора намойиш қилишни тўхтатишсин аввал, кейин ўзлари ҳақида қайғуришсин. Улар оддий қоидабузар холос, жиноятчи эмас. Ҳатто жиноятчини ҳам суд қарорисиз оммага кўрсатиш мумкинмас-ку.

Айтганча, бодикамера ҳақидаги кечаги гаплар ҳам шу қарор лойиҳаси билан ортга сурилармиш. Сабаби доимгидек номаълум.

Манба:Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёни ларзага келтираётган хабар

Айтишларича, инсон қалбида забт этилмаган ва ҳис қилинмаган гўзал туйғуларни фарзанд қувончи ҳадя қилар экан. Чиндан ҳам, болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан ...

Россиянинг босқинчилик сиёсати сабаб очарчилик ва қашшоқлик бӯлган

Урушлар, қўзғалонлар ва турли туман жанжаллар тарихда халқ учун ҳеч қачон хайр ва барака олиб келмаган. Буларнинг барчаси халқни қашшоқликка, очарчиликка ва яшаётган ...

Юнусободдаги барча интернет кафелар ёпилади

  Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги барча интернет кафелар ёпиладиган бўлди. Бу ҳақда Sputnik нашир 4 июнь куни хабар тарқатди. Маълум қилинишича, 2 июнь куни бош вазир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400