Жомбой туманида мактаблар мавсумга тайёр эмас

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси таътилдан қайтиб, машғулотларга тайёргарлик кўришяпти. Хўш, таълим муассасаларичи, янги ўқув йилига тайёрми? Шу каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Жомбой туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев соҳага масъул мутасаддилар билан биргаликда умумтаълим мактабларини кўздан кечирди. Бу ҳақдаЖомбой тонги хабар бермоқда.

Туманимизда 56 та мактаб фаолият юритади. Уларнинг барчасида июнь-июль ойларидан таъмирлаш ишлари бошланган.

– Аксарият мактабларимизда жорий таъмир ишлари якунига етди, – дейди халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи Ғайрат Муродов. – Фақат айримларида иш сустлашган. Хусусан, 46- ва 13-мактаб биносини таъмирлаш ҳануз якунига етказилмаган.

46-умумтаълим мактаби тумандаги йирик мактаблар сирасига киради. Жорий йилда муассаса биносининг том қисми, иситиш тизими янгиланиши, шунингдек, янги ҳожатхона қурилиши кўзда тутилганди. Шартнома асосида “Интеграл инвест” МЧЖ ва “Низомжон Саидрасулов” хусусий фирмаси томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ўз вақтида бажарилмаган. Ўрганиш жараёнида ҳожатхона қурилиши давом этаётгани, том ва иситиш тизими ҳам ҳали якунига етмагани аниқланди.

13-умумтаълим мактабида ҳам ҳожатхона қурилиши режалаштирилган бўлиб, иш шу пайтгача ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолганига қарамай, эндигина пойдевор қисми қурилибди.

Бундан ташқари, 6-, 38-, 53-мактаблар ҳам ҳозирча, мавсумга тайёр эмас.

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев қурувчи ташкилот раҳбарлари билан суҳбатлашди. Ишни жадаллаштириш, белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш масъулияти яна бир бор эслатилди. Акс ҳолда, ҳуқуқий оқибат юзага келиши ҳақда огоҳлантирилди. 13-умумтаълим мактаби ҳовлисида саф майдончаси, 38-умумтаълим мактабининг ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

2-, 14-, 29-мактабгача таълим муассасаларида ҳам таъмирлаш ишлари якунланмагани аниқланди. Барча биноларини мавсумга шай ҳолга келтириш учун 25 августга қадар якуний муддат белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сельфи туфайли ўнлаб инсонлар ҳалок бўлмоқда

Жаҳон мамлакатларида селфи туфайли халок бўлганлар сони. Франциянинг Лион шаҳрида селфига тушиш мақсадида баланд кранга чиқмоқчи бўлган аёл баландликдан қулаб тушиб ҳалок ...

Ўзбекистон «ўлмас полк»дан воз кечади

Ўзбекистон Россиянинг “Ўлмас полк” акциясидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz». портали. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик ...

Гулистонлик қарздор фуқаро миб ҳодимини хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Х. фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор А.Ю.дан ундирувчи АТБ “Агробанк” Боёвут ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400