Фориш тоғларида адашиб қолган 4 ёшли қизча ярим тунда топилди

Жиззах вилояти Фориш тумани Чоштепа қишлоғида яшовчи Замира Қуролова 2019 йил 17 август куни 4 ёшли қизини йўқотиб қўйди.

Она қизалоғини ўзи билан бирга тоққа – чорва моллари боқиш учун олиб чиққан. Соат 17:00 ларда Замира Қуролова қизига «шу ерда қимирламасдан ўтир» дейди ва атрофида кўздан узоқлашаётган қорамолларини қайтаришга кетади.

Озроқ муддатдан сўнг қайтган аёл боласини қолдирган жойида кўрмайди ва қидира бошлайди. Топа олмагач, соат 19 ларда ҳудуд профилактика инспектори Дилмурод Раҳматовга бу воқеа ҳақида хабар беради.

Инспектор зудлик билан қидирувга аҳолини жалб қилди. Фуқаролар билан бирга Фориш тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳи қизчани излашга киришди. Қидирувчилар гуруҳларга ажралиб, ҳудудни кўздан кечира бошладилар.

Тунги соат 00.20 минут ўтганида қизалоқни йўқолган жойидан 4-5 километр узоқликда профилактика инспектори, катта лейтенант Дилмурод Раҳматов топишга муваффақ бўлади. Қизчанинг озроқ қўрққанини айтмаса, соғлигига зиён етмаган, айни вақтда онасининг бағрида.

— Қизимни йўқотиб қўйгач, 1 соатлар ўзим қидирдим, — дейди Замира Қуролова. — Топа олмагач, қўрқиб кетдим. Кейин бу тўғрида профилактика инспекторига хабар бердим. У қидирув учун одамларни тўплади. Болам ярим кечадан оққанда топилди. Бунинг учун қишлоқдошларимдан, айниқса, қизимни топиб берган профилактика инспекторидан миннатдорман.

Маълум бўлишича, бола ёлғиз қолганидан сўнг онасини қидириб, адашиб кетади. Қизчанинг топилишига йиғиси сабаб бўлган. Яъни, қоронғи тунда эшитилган йиғи профилактика инспектори эътиборини тортган. Айтиш керакки, барча тоғли ҳудудлардаги сингари Фориш туманида ҳам бўрилар учрайди. Шу маънода, қизчани қидиришга кўпчилик жалб қилиниб қисқа вақтда топилиши туфайли бахтсиз ҳодисанинг олди олинган, дейилади Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи берган хабарда.

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева-Шаханова янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланган. (more…)

Машҳур ислом воизи ва секс секта раҳбари ҳорун яҳё нега ҳибсга олинди?

Тикучардаги таъқибдан сўнг турк полицияси 11 июль куни машҳур Ислом воизи, президент Эрдўғон тарафдори, ўзбек муштарийлари орасида Ҳорун Яҳё тахаллуси остида битилган ...

Президент шавкат мирзиёев  деҳлида!  гулзамон акбар эса фарғонада!

Яхши эшитилдими? Ҳазилимиз албатта, самимий. Ҳиндистон катта давлат. Дунё мамлакатлари ичида ўзига хос ўрни бор. Қолаверса, буюк ватандошимиз Бобурнинг ҳам юрти! Президент ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400