Зиёлилар ва фаоллар гуруҳи озодлик учун курашган бўлса ҳам, ҳокимият эски элита қўлида қолиб кетган

Тарихан кўпгина собиқ колонияларда мустақиллик байрами чинакам халқ тантанаси эмас, номенклатура маросими бўлиб келади. Бундай давлатларнинг аксариятида мустақиллик учун кураш маҳаллий элита ресурсларга эгалик ҳуқуқини метрополиядан тортиб олиш жараёнидан иборат бўлган, қандайдир зиёлилар ва фаоллар гуруҳи озодлик учун курашган бўлса ҳам, ҳокимият эски элита қўлида қолиб кетган.

Яна кўп ҳолларда бу элита метрополия билан алоқани бутунлай узиб юбормайди. Мустақиллик, озодлик ҳақидаги гаплар йўлига, колониялар ва метрополия иқтисодиёти ва балки маданий ҳаёти шунчалик боғланиб кетган бўладики, алоқаларни узиш осон иш бўлмайди. Одатда ҳатто эски тузум атрибутлари – байроқ, мадҳия, герб, давлат аппарати, расмий тил, расмий тарих ракурси деярли ўзгаришсиз сақлаб қолинади. Хуллас, элита мустақилликка миллатчилар ва зиёлиларга нисбатан бошқачароқ қарайди. Шунинг учун у байрамни тор доирада, оломондан панада ўтказиб юборишни маъқул кўради.

Яқин-яқингача Ўзбекистонда айнан шунақа вазият ҳукмрон эди. Бу йилдан вазият бироз ўзгарди, дейишяпти – халқ кўчага чиқди, интернет селфилар ва табрикларга тўлиб кетди, эски замондаги каби тор доирада бир хил сценарий асосида байрам уюштирилмади. Лекин бу ҳам ҳали кам, назаримда.

“Ҳақиқий”, яъни нопостколониал мустақиллик қандай бўлади:

1) Мустақиллик куни миллатнинг энг асосий, энг муҳим байрами бўлади, аҳоли уни самимий нишонлайди ва қадрлайди;

2) Атрибутика – мустақиллик рамзлари акс этган футболкалар, байроқлар, бошқа буюмлар жуда кўп миқдорда сотилади;

3) Ҳар йили мустақилликка бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмлар ишланади, ўша йиллар хотиралари чоп этилади, гувоҳлар билан интервьюлар қилинади, хуллас, байрам медиада ҳам акс этади;

4) Фаоллар ҳар йили байрамни нишонлашнинг бирор оригинал йўлини ўйлаб топади. Ҳар йили янги ташаббус дегандай.

Ҳозирча эса, назаримда, Ўзбекистоннинг асосий байрами 9 май бўлиб қолмоқда.

Эльдар Асанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ҳамма сузди». москва жануби кучли ёмғирдан сўнг сув остида қолди

20 июнь куни Москва шаҳри жанубида кучли ёғингарчиликдан сўнг сув  тошқинлари юз берди. «Ҳа, ҳамма сузди. Бунақасини эслай олмайман», — дейди ушбу видеолавҳа ортидаги овоз. ...

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...

Боситхонова эски ходимини ўзига ўринбосар қилиб олди

Хотин-қизлар қўмитаси (ХҚҚ) раиси Элмира Боситхонова ўзига янги (аслида эски) ходимини ўзига маслаҳатчи ва ўринбосар этиб тайинлаган. Танзила Норбоева ХҚҚ раиси бўлганда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400