Магницкий рўйхати… (ёхуд давлат мулкини талон-тарож қилганлар рўйхати)

2007 йилда Россия бюджетидан 5,4 миллиард рубл ўғирланган, бу тарихдаги Россия давлат бюджетидан энг катта маблағларни ўғирлаш ҳисобланади.

Ушбу жиноятни биринчи бўлиб кашф этганлар Hermitage Capital Management инвестиция фондининг қонуний манфаатларига хизмат қилувчи Файрстоун Дюнкан (Firestone Duncan) компаниясининг ходимлари эди. Улар орасида Эдуард Хаиретдинов, Владимир Пастухов, Жэймисон Файрстоун (Jamison Firestone) ва Сергей Магницкий бор эди.

Улар бюджет маблағларини ўғирлаш бўйича тергов-суриштирувни бошлайдилар, унинг доирасида жиноятда иштирок этганларнинг рўйхати, шу қаторда Россиянинг турли ижро этувчи ҳокимиятининг ўнлаб ходимлари ҳам аниқланди.

2008 йил 24 ноябрда Сергей Магницкий Эрмитаж сармоясини бошқариш фонди раҳбари Билл Браудерга (William Felix Browder) солиқ тўлашдан бўйин товлашда ёрдам берганликда айбланиб ҳибсга олинади. 11 ойлик тергов ишларидан пайтида Сергей Москва шаҳридаги 1-тергов ҳибсхонасида вафот этади. Уни ҳибсга олиш ташаббуси ўғирликнинг асосий иштирокчиларидан чиққан. Айбимизни билиб қолди деб йўқ қилишган.

2010 йил апрел ойида сенатор Бенжамин Кардин АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтондан ушбу ўғирликда ва Сергейнинг ўлимида иштирок этган 60 нафар Россия амалдорлари учун АҚШ визаси йўлагини ёпишни сўраган. Ўша йилнинг май ойида марҳум С. Магницкийнинг оиласига Президент Барак Обамадан расмий ҳамдардлик билдирилган. 2010 йил сентябр ойида АҚШ Конгресси Кардиннинг ташаббуси учун овоз берди. Кейинчалик Европа Парламенти ҳам декабр ойида шундай қилди.

Мана, қисқача “Магницкий” иборасининг тарихи. Ҳозирда ушбу резолюция кўплаб давлатларда амал қилмоқда.

“Магницкий рўйхати”, “Магницкий акти” деган ибораларни эшитсангиз, нима экан бу деб юрманг. Дунёда шунақа рўйхат бор. Ва унга ўз давлати мулкини ноқонуний йўл билан талон-тарож қиладиганлар киритилади. Уларнинг хориждаги барча ҳисоблари музлатилади. Бу рўйхатга киритилганларга виза берилмайди.

Мабодо, сиздан шу рўйхатга мамлакатингиздан кимни киритиш керак деб сўраб қолишса, нима деб жавоб берган бўлардингиз?

Баҳодирхон Элибоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда “снос” сабабли 436 нафар тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатди

Қашқадаёрда "снос"лар тадбикорлик фаолиятига ҳам жиддий зарар етказган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ ёзмоқда.  Жорий йил 27 август куни Сенат раиси Танзила Норбоева Қашқадарёга ...

Хитой “ўзбекнефтгаз”га 585 млн доллар кредит берди

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Ван Яньчжи бошчилигидаги Ипак йўли жамғармаси (Хитой) делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ...

Иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоқларини ривожлантириш лозимлигини ким ва қандай аниқлайди ва бу борада давлатнинг роли қандай бўлиши керак? Автор: Бехзод Хошимов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400