Ортиқхўжаев Абдурасул Вахобовнинг оиласига: «Интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»

«Kun.uz» мухбирларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов лавозимидан озод этилгани кеча маълум бўлди. Шу билан бирга «Togri.uz» нашрида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг А.Ваҳобов тўғрисидаги фикрлари бериб ўтилди.


«Ижтимоий тармоқларда сизнинг ўғлингиз Абдурасул Вахобов тўғрисида ҳар хил салбий фикрлар ва изоҳлар билдирилиши мумкин. Сизларга сидқидилдан бир илтимосим бор, уларга аҳамият берманг ва ўзингизни қийнаманг. Сизни фарзандингиз билан 1,5 йил аввал танишиб, шу давр мобайнида мен уни фидойи ва жонкуяр, кеча-ю кундуз халқ дардини енгил қилиш мақсадида юрган қалби тоза инсон сифатида кўрдим.

Абдурасул Ваҳобовни маҳаллий ҳокимият тизимида узоқ вақт (15-20 йиллар) давомида жонини аямай эл-юрт хизматида бўлиб келган юқори малакали мутахассис, ўз касбининг устаси ва минглаб одамларга беғараз ёрдам қўлини чўзган инсон деб муболағасиз айта оламан. Чунки бу каби ҳолатларга шахсан ўзим кўп маротаба гувоҳ бўлганман.

Халқ манфаатларини шахсий масалаларидан устун қўядиган ва эл-юрт учун керак бўлса жонини берадиган инсонни тарбиялаб вояга етказганингиз учун сизларга чуқур миннатдорчилигимни изҳор қилмоқдаман.

Абдурасул Ваҳобовнинг фарзандларига шуни айтиб ўтмоқчиман. Сизлар ўз отангиз билан ҳақиқатдан хам фахрланиб юришда давом этишингиз лозим! Чунки отангиз инсонпарвар, ўта меҳнаткаш, ҳамда халқ муаммоларини профессионал даражада ҳал қилиб келган ва Ўзбекистоннинг ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшган инсондир!

Интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг! Отангизни бошингизда олиб юринг ва унга бўлган ҳурматингизни ва ишончингизни мустаҳкам қилинг», деган Ортиқхўжаев.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тиланчилар учун жиноий ва маъмурий жазолар қўлланилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ...

Ҳиндистонда автобус иштирокидаги автоҳалокатда 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автобус ва контейнеровоз иштирокида ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда  «ТАСС» хабарига таяниб "Дарё" ёзмоқда. Қайд этилишича,  транспортлар ...

Сирдарёда “қарздор” фуқаро миб ходимига белкурак билан жароҳат етказди

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими ходимлари томонидан Сирдарё шаҳри, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Қ.нинг хонадонида истеъмол қилинган электр ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400