Москва ўрмонидан ўзбекнинг жасади топилди

8 октябрь куни Москва вилояти Люберец туманидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

2 октябрь куни “Томилинск электрон заводи” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖнинг объектларидан бирида девор қулаши натижасида ҳамюртимиз вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринаётгани тўғрисида маълумот бор эди.

Элчихона шу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий мурожаат қилган ва бош консул Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан биргаликда воқеа жойига борган эди.

Тергов органлари қидирув амалиётларини олиб борган ва марҳумнинг жасади объектдан 5 км. узоқликдан топилган.

Айни пайтда тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди

Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилди. Бу ҳақда Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа маълум ...

Россиядаги меҳнат муҳожирларига ётоқхоналар қуриш таклифи бўлмоқда

Қирғизистон парламентининг депутати Ўмурбек Бакиров Россияда меҳнат қилаётган Қирғизистон фуқаролари учун ётоқхоналар қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда депутат қирғиз ...

Андижонда минглаб одамларни заҳарлаган одамга суд ҳукми ўқилди

Андижонда 1000 нафардан ортиқ кишининг музқаймоқдан заҳарланишига сабабчи бўлган «Макс Крем» кафеси директорига нисбатан 10 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400