Толибон Россия ва Украинани можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати Россия ва Украинани қўшма мулоқот бошлашга ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Қаҳҳор Балхий Twitterда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украинада тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётганини  кузатиб бораётган Афғонистон Ислом Амирлигини хавотирга солмоқда.

“Умид қиламизки, иккала томон ҳам босиқлик кўрсатади. Барча томонлар зўравонликнинг кучайишига олиб келадиган қадамлар қўйишдан тийилиши керак.

 Афғонистон Ислом Амирлиги ўзининг бетарафлик ташқи сиёсатига мувофиқ, можаронинг ҳар икки томонни ҳам мулоқот ва тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради”, дейилади баёнотда.

Абдул Қаҳҳор Балхий Украинадаги афғон талабалари ва муҳожирларининг хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳам кўтарди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: ҳокимиятни танқид қилган наманганлик депутат қамоққа олинди

Facebookда танқидий чиқишлари билан машҳур Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаровга жиноий иш очилди. У 22 сентябр куни "фирибгарлик" ва "пора бериш" айби ...

Самарқандда 12 яшар қиз ўлдирилди, қотилликда эрини рашк қилган аёл гумонланмоқда

Самарқанд вилоят, Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил маҳалласида яшайдиган аёл қўшнисининг 12 яшар қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланмоқда. (more…)

​​ депутатлар ҳукуматдан норози

Бугун парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар битта қонун бўйича ҳукуматга дашном бериб, кейинги ялпи мажлисда муҳокама қилиш учун кечиктирибди.   Биринчидан, гап ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400