“Россия билан дўстлигимиз давом этмоқда”

Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россия билан Украина ўртасидаги инқироз ҳақида берган баёнотида, “Россия билан дўстлигимиз давом этмоқда” деди.

Украинага қилинган ҳужумлардан сўнг кўплаб давлатлар Россияга қарши оғир санкциялар қўйган бўлса, Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И “Россия билан дўстлигимиз давом этмоқда. Сизни икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларни мулоқот ва музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал қилишга, барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақираман.

“Биз ҳар икки давлатнинг ҳуқуқий хавфсизлиги масалаларини ҳал қилишимиз керак. Минтақада узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун самарали Европа хавфсизлик архитектурасини яратиш зарур ” деди.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин маълум қилди.

“Хитой вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва биз барча томонларни эҳтиёт бўлишга ва вазият назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймасликка чақирамиз. Хитой ҳукумати ҳарбий ҳужумни ишғол деб таърифлашдан бош тортди ва ) Ғарб давлатларини Россиянинг қонуний хавфсизлик хавотирларини ҳурмат қилишга чақиради” – деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳўжайли туманида эр рафиқасига ва ўзига ҳам пичоқ урди

Жорий йилнинг 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи Т.Т. уйида рашқ туфайли бирга яшовчи рафиқаси Г.М.ни, сўнг ўзини ҳам пичоқ уриб ...

Telia порахўрликда айбланмоқда

Ўзбекистондаги пора иши бўйича, Швециянинг етакчи мобил компанияси қарийб 1 млрд. доллар тўлайди. (more…)

Марда саккиз нафар рус ёлланма аскари ҳалок бўлди

Марказий Африка Республикасининг шимоли-ғарбидаги Нана-Мамбере провинциясида Россиянинг ёлланма аскар кучлари Вагнер гуруҳига тегишли автомобил ағдарилиши оқибатида саккиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400