Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган ҳиссаси

Оврўполиклар орасида Разес номи билан машҳур бўлган мусулмон тиббиёт олими Абу Бариқ ар-Розий (864-925) Рай шаҳрида туғилган ва Бағдодда таълим олган. У тиббиёт ва кимё соҳасида ишлаган. Унинг тиббиёт соҳасида юздан ортиқ асарлари мавжуд. У кўз жарроҳлиги бўйича мутахассис эди. Пайғамбаримизнинг қиз набиралари Сукайнага катаракт жарроҳлигини амалга оширган.
Ойнада ёруғликнинг акс этиш қонунини кашф этган, европаликларга Ал-ҳазим номи билан машҳур бўлган Ибн Ҳайсам (965-1039) Басрада туғилиб, Мисрда вафот этган. Унинг математика, физика ва тиббиётга оид юзга яқин китоблари бор. Уларнинг аксарияти Европа тилларига таржима қилинган.
Ғарбликларга Авиценна номи билан машҳур бўлган Ибн Синонинг (980-1037) “Тиб Қонунлари” асари европаликлар томонидан асрлар давомида дарслик сифатида ўқилмоқда.
1066-йилда вафот этган Амр бин Абдурраҳмон Ал-Кирмоний Андалусия шифохоналарида операция қилган.
Дамашқда яшаган Ибн Нафсий (1210-1288) илоҳиёт ва табобат илмида олим бўлган. Унинг тиббиётга оид китобларида қимматли маълумотлар бор. Бу шахс қон айланишининг пулмонер схемасини қайд этган.
Француз тарихчиси Густав Лебон “Араб касалхоналари бугунги шифохоналарга қараганда яхшироқ имкониятларга эга эди. Сув ва ҳаво барча йўналишларда мавжуд эди ” деган.
Умуман олганда ўрта асрларда тиббиёт олимлари фақат мусулмонлар эди. Оврўполиклар Андалусияга тиббиётни ўрганиш учун келишган. Испания қироли Альфонсо VI томонидан Толедода очилган таржима маркази араб олимларининг кўплаб асарларини лотин ва Европа тилларига таржима қилган. Тиббиёт мусулмонлардан Европага мана шундай тарқалган эди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мусулмонлар билан қодировчиларни ажрата билинг!”

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович мусулмонлар ва Россия армияси сафларида жанг қилаётган қодировчилар ҳақида баёнот берди. У украин аскарининг ...

Агностицизм

АГНОСТИЦИЗМ (юн.  а - инкор  қўшимчаси, gnosis — билиш)  —  борлиқни,  воқеликдаги  нарса  ва  ҳодисаларни,  уларнинг  моҳиятини  билиш мумкинлигини қисман ёки мутлақо ...

Минтақадаги 4 мамлакат мусулмонлари идоралари ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзолади

Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон мусулмонлар идоралари келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда Озодлик радиоси маълум қилди. Қирғизистон, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400