Украинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Украинанинг Кременчуг шаҳридаги «Амстор» савдо марказига рус ҳарбийларнинг ракетадан қилган ҳужумида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланиб уч кунлик мотам эълон қилинди.

Полтава ҳудудий ҳарбий бошқармаси бошлиғи Дмитрий Лунин Telegram каналидан баёнот қилиб, Кременчук шаҳридаги «Амстор» савдо марказига берилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етганини, 36 киши бедарак йўқолганлигини маълум қилди.

Лунин, қидирув-қутқарув ишларининг давом этаётганини маълум қилди.

Кременчук губернатори Виталий Малеский ҳам шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинганини айтди.

Малеский: «Бугун Украинада Конституция куни, лекин Кременчукда байроқлар ярим пастга туширилди». Бу шаҳар тарихидаги энг катта фожиадир. Кременчукнинг халқи тинч аҳолига ҳужум қилганлар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда», – деди.

Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский ўтказган матбуот анжуманида Кременчугдаги савдо марказига ҳужум қилган россиялик учувчиларнинг исмлари аниқланганини айтиб қуйидагиларни таъкидлади: «Украина хавфсизлик хизмати ва Миллий полиция мутахассислари ҳужумни Россиянинг қайси ҳаво полки амалга оширганини аниқлади. Ту-22 ни бошқарган ва зарбаларни амалга оширган учувчиларнинг исмлари маълум бўлди».

Николаев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Виталий Ким ҳам тунда рус аскарларининг Николаев ва Очаков шаҳарларига ҳаво ҳужуми натижасида бир бола ҳалок бўлиб яна тўрт нафари яраланганини билдирди.

Ким шаҳарга қилинган 11 та ракета ҳужумининг ярми Украина ҳаво мудофаа тизимлари томонидан қайтарилганини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистондаги рейдга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси тушди

“Фуқаро эркинликлари идораси” жамоатчилик ташкилоти баёнот бериб, асосан милиция ходимлари томонидан ўтказиладиган кузги “рейд” ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, ташкилот ...

“damas”, сенга етишмоқ ҳавас!

Кунда-кунора эрталаб ишни «Gmuzbekistan.uz» сайтининг «Харидорлар» бўлимидаги «Аризани кузатиш» бўлимидан бошлайман. Қурғур навбат 2-3 кун ёки 10-15 кунда бир камаяди. 4 ой ...

Бош прокуратура: миб фаолиятини қайта кўриб чиқиш кутилмаяпти

Аввалроқ ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти қайта кўриб чиқилиши, бюро таркибини қисқартиришлар кутаётгани ҳақидаги хабарлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400