“Тўйтепадаги “дамасчилар”га ҳеч кимнинг кучи етмаяпти”

 

“Бизнинг Тўйтепа шаҳрига ҳам ташриф буюринг. Шаҳримизда вилоят ҳокими ҳам ҳал қила олмайдиган бир муаммо бор: Қўйлиқ-Тўйтепа маршрутида қатнайдиган Дамаслар хоҳлаган йўлкира белгилаяпти.

2500-3000 ва ҳатто 4000 сўмгача. Ҳайдовчиларга гапирсак, ёқмаса чиқма, пулинг етмаса, автобусда юргин, деган жавобни олдим. Дамасчилар давлатга ҳеч қандай пул тўламайди. Лицензия умуман йўқ. Туман ва вилоят ҳокими бу ҳолатни билмайдими? Билади. Лекин кучи етмайди. Чунки, Дамаслар Тўйтепанинг катта окахонларига тегишли. Ярми нафақага чиққан орган ходимлари. Уларга тегишли автомобилларни йўлларда тўхтатишмайди ҳам. Ишонмасангиз, ўзингиз келиб, бир кўзингиз билан кўринг. Бу масалада порталга ҳам ёздим.

Текшириш туман ҳокими зиммасига юкланди. Уйимга туман солиқ департаменти ходимлари келиб, мендан тилхат ёзиб беришимни талаб қилди. Нима экан, менинг ҳеч қандай даъвойим йўқ экан. Мен тилхатни ёзмадим. Лекин улар ўзлари сохта ҳужжат қилиб, порталга бериб юборишди”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-damas-taxi/28678060.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“оддий аҳолига суюлтирилган газ йўқ, аммо амалдорларга -бемалол”

  Шароф Рашидов туманидан келган видео 0:00:23 0:00:00/0:00:23 ▶ Бевосита линк "Бу видеони Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманидан жўнатмоқдаман. "Ўзтрансгаз" ...

Айтсам ишонмайсиз… )))

Рая Ернашева Тошкент шаҳар ҳокимияти, "Сувсоз" давлат унитар корхонасидан "Зудлик билан келишингиз шарт!" деган "Огоҳлантириш хати" жўнатишибди. Унда айтилишига қараганда, ...

“бензини йўқ автомобилларда буюк келажак сари олға?”

  "Мен Асака шаҳриданман. Мана, бир неча кундан бери "Узбекнефтеаз"га тегишли АЁҚШларда жуда узун навбат бўлмоқда. Ёнилғи муаммоси билан кимга мурожаат қилишни ва ёрдам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400