“Врачнинг айби билан ногирон бўлиб қолдим”

 

“Исмим Насиба. Ёшим 25да. Мен 2002 йил 3 ноябрда оддий кўричак туфайли 1 гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Бормаган, югурмаган жойим қолмади. Ҳеч бир ҳаким нима учун бундай бўлиб қолганимга аниқ ташхис қўя олмади.

Яқинда Бухоро вилоят касалхонасида Ҳиндистондан келган ҳакимлар мени кўрикдан ўтказиб, бу аҳволга тушиб қолишимнинг сабабини тушунтириб беришди. Битта врачнинг эътиборсизлиги туфайли мен ногирон бўлиб қолдим. Тушунишимча, улар менга умуртқа поғонамга наркоз уришган. Шунинг учун нервларим тортилиб, юролмай қолибман.

Ҳиндистонлик ҳаким менинг юриб кетишим мумкинлигини айтди. Лекин у ерга бориб, даволанишимга шароитим йўқ. Ота-онамнинг оладиган нафақалари ҳам етмайди. Сиздан илтимос, соғлигимни тиклаб, оёққа туришим учун менга ёрдам беринг.

+998 91 242 12 43 номери орқали мен билан боғланишингиз мумкин”.

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-yordam/28696789.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“на врач бор, на “тез ёрдам” бор, на дорилар берилади”

  "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гурух етакчи мутахассислари билан учрашди. Президент мамлакатда ...

“онамга қараш учун қолишимга касалхона кунига 20 минг сўмдан талаб қилди”

  "Биз онам билан Тошкент шаҳридаги 16-касалхонада ётиб чиқдик. Онамнинг аҳволи оғир эди. Мен уларга қараш учун ёнларида қолдим. Лекин ўз онамга қараб ётишим учун пул ...

Бекобод шаҳрида 15-нафар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланишди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 09:30ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасининг 2 нафар тарбияланувчилари ўзларини нохуш ҳис ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400