Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонда бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев музокаралар ўзбек-қозоқ муносабатларига хос бўлган ўзаро тушуниш ва самимийлик руҳида бўлиб ўтганлигини, томонлар барча стратегик масалалар бўйича фикрлар якдиллигини намоён қилганини таъкидладилар, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим омили бизнинг маданий-гуманитар алоқаларимиздир. Биз 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказишга қарор қилдик. Кун тартибида Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш ҳам бор. Бунинг доирасида турли тадбирлар ташкил қилинади, улар қардош мамлакатларимизнинг янада жисплашувига кўмаклашади», – деб таъкидлади Назарбоев.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Ўзбекистонда Қозоғистон кунлари 2019 йилда бўлиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижоннинг сўконғич ҳокими устидан тергов бошланди

Андижон вилоят прокуратураси Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев иши бўйича тергов ишини бошлади.  (more…)

Жиззахда олий ўқув юрти кафедра мудири 1000 ақш доллари билан қўлга тушди

Жиззах Давлат педагогика институтининг кафедра мудири лавозимида ишлаб келган Қ.У талабадан бошқа йўналишга ўтказиб қуяман деб 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб ...

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400