Тожикистонда президент маъмурияти давлат муассалари раҳбарларини камтарроқ бўлишга чақирди

 Тожикистон раҳбарияти барча давлат муассасалари бошлиқларини расмий сайтларда ўз-ўзини мақташни бас қилиб, аҳолига ахборот тақдим этишга чақирди.

Мамлакат президенти давлат аппаратидан мансабдорларга йўлланган мактубда давлат муассасалари расмий сайтларида ўз-ўзини мақташни тӯхтатиб, эътиборни холис ахборот беришга қаратишга чақирилган.

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Ёқубжон Ўроқовнинг айтишича, хатда камроқ мақтанчоқлик билан машғул бўлиб, кўпроқ ўз фаолиятлари ва ютуқлари ҳақида маълумот беришга диққат-эътиборни қаратиш тавсия берилган.

Шунингдек, хатда веб-ресурсларни хакерлар ҳужумидан сақлаш мақсадида техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳам тавсия этилган.

Рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Аҳлиддин Салимовнинг айтишича, аксарият сайтлар эски платформада ишлаб чиқилган ва рақамли хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Ҳокимият органлари, нафақат ўз сайтлари, балки расмий ҳужжатлар жўнатиладиган электрон почталари хавфсизлигига ҳам эътибор қаратишлари лозим.

Давлат органлари матбуот хизматлари ходимларининг айтишича, шу пайтгача муассаса сайтига қӯйилган ахборотларнинг ҳаммаси, албатта раҳбар кӯриб, мақуллагандан кейингина сайтга жойлаб келинган.

Ахборотлар кечикиб эълон қилинишининг асосий сабаби ҳам ана шу муассаса ичидаги сензура бӯлиб келган. “Баъзан оддий бир хабарни тайёрлаб, сайтга жойлаш учун уч-тӯрт кундан кейин каттанинг ижозатини оламиз”, дейди вазирликлардан бирининг матбуот хизмати ходими.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 олмазорда nexia-3 автоҳалокатга учраб натижада 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди

ИИББнинг хабар беришича, автоҳалокат 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 01:40 атрофида Фаробий кўчасида содир бўлган. Унда 23 ёшли Мираюб М. Nexia-3 русумли ...

Хушхабар! сиёсий тутқун исроилжон холдоров озодликка чиқди

Муҳолиф сиёсатчи маҳбус Исроилжон Холдоров Тошкент вилоятида жойлашган 64/68-сонли колониядан озод этилди. (more…)

Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими пора билан қўлга тушди

Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими 1 минг 500 доллари миқдорида пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар бермоқда. Жорий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400